“Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг малака ошириш марказида 2018 йилнинг июнь ойида навбатдаги ўқув курсларида машғулотлар ўтказилди.
Бу курсларда “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидаги “Минтақавий пахта терминаллар” МЧЖ ва пахта тозалаш корхоналари техник назорат бўлими бошлиқлари ўз малакаларини оширдилар.
7 июнь куни тингловчилар билан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директори, иқтисод фанлари номзоди Т.М.Қулиев учрашув ўтказди.
Шунингдек, у ўз сўзида бугунги кунда пахта тозалаш корхоналари олдидаги муаммолар, пахта ва уни қайта ишлаб олинадиган маҳсулотларнинг сифатини янада ошириш масалалари юзасидан батафсил тўхталиб ўтди.