2018 йил 20 июнь куни «Пахтасаноат Илмий Маркази» АЖ да совместно со специалистами израильской компании Исроилнинг «NaanDanJain Irrigation Ltd.» компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда “Исроил илғор томчилаб суғориш технологияси” мавзусидаги амалий семинар бўлиб ўтди.
«NaanDanJain Irrigation Ltd.» дунёнинг етакчи ирригация масаллари ечимларини ҳал этувчи компанияси ҳисобланади. Компаниянинг етакчи мутахассислари жаноб Юав Бен Ари ва жаноб Элиад Сассони, ўз тақдимотларида томчилаб суғоришнинг турлари ва афзалликлари, асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришда илғор технологиялардан фойдаланиш ҳамда компания томонидан ишлаб чиқилган замонавий ускуналарнинг намуналари билан танштирдилар.
Семинарда шунингдек суғоришни бошқариш масалалари, шу жумладан уни режалаштириш усуллари муҳокама қилинди. Исроил компанияси вакиллари семинар иштирокчиларининг кўплаб саволларига ҳам жавоб бериб ўтишди.
Семинарда юртимизнинг пахта–тўқимачилик кластерлари вакиллари, шунингдек, Республикамизнинг худудий ирригация бошқармалари мутахассислари иштирок этишди.