Халқаро ҳамкорлик ришталари

0
1743

Ўзбекистон ва Қозоғистон пахта саноати корхоналари ўртасида пахтани қайта ишлаш соҳасида тарафларнинг ўзаро стратегик ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб бормоқда.

Шу йилнинг бошида “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Пахтасаноат илмий маркази”АЖ ва “Қозоқ пахтачилик уюшмаси”нинг юридик шахслар бирлашмаси ўртасида пахтани дастлабки ишлаш техникаси ва технологиялари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандуми тузилди.

Қозоғистон Республикасининг Шимкент шаҳрида бизнес вакиллари ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида бўлиб ўтган учрашувда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ делегацияси вакиллари Қозоғистоннинг 17 та пахта тозалаш корхоналари раҳбарлари билан учрашув ўтказдилар. Учрашувда пахтачилик соҳасини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Июль ойида Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятида маҳаллий пахта тозалаш корхоналари раҳбарлари семинар-йиғилишида Илмий марказ олимлари яратган илмий ишланмаларининг тақдимоти ўтказилди. Бу тадбирда бир қатор ўзбекистондаги машинасозлик корхоналарнинг раҳбарлари ва мутахассислари ҳам иштирок этдилар. Унинг якунида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ қошидаги Малака ошириш марказида Қозоғистондаги пахта тозалаш корхоналари мутахассисларининг малакаларини ошириш бўйича келишиниб олинди. Шу билан бир қаторда Қозоғистондаги пахта тозалаш корхоналари учун 200 дан ортиқ турдаги эҳтиёт ва бутловчи қисмларни етказиб бериш бўйича шартлашилди.

Шу йилнинг 15 август куни Бўка пахта тозалаш тажриба-экспериментал корхонасида қозоғистонлик ҳамкасабалар иштирокида Илмий марказ олимлари томонидан ишлаб чиқаришга киритилаётган янги ишланмаларнинг тақдимоти билан семинар ўтказилиши режалаштирилган.

Келажакда Озарбойжон, Тожикистон, Россия Федарациясидаги пахта тозалаш саноати корхоналари билан хамкорлик ришталарини боғлаш режалаштирилмоқда.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014