«Пахтасанот илмий маркази» АЖ ходимлари пахта йиғим-терими ҳашарида фаол қатнашмоқда

0
1947

Жорий йилнинг 13 октябрь куни “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти хамда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ биргаликда 170 нафар ходими билан бошқарув раиси Алишер Максудов бошчилигида ўз ташаббусига кўра пахта далаларига ҳашарга чиқишди.

Дам олиш кунларида пахтакорларга кўмаклашишни ният қилган ҳашарчилар Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Ҳамза сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Худойқул ўғли Сулаймон” фермер хўжалигига ёрдам беришди.

«Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раиси А.Максудов хамда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ директори Кулиев Т.М. ҳашарчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида пахта даласида теримчилар билан учрашиб, улар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди ва биргаликда пахта ҳашарида қатнашди.

Айтиш керакки, барча минтақаларда ташкил этилаётган бундай пахта ҳашарларида теримчилар учун етарли шароитлар яратилиб, терилган ҳар килограмм пахта ҳосили учун ҳисоб-китоб ишлари ўз вақтида амалга оширилмоқда. Фаол теримчилар мунтазам рағбатлантириб борилмоқда. Шу куни ҳашарчилар учун тушлик дастурхони ташкил этилиб, иссиқ овқатлар тортилди.

Кўтаринки кайфият ва байрамона руҳда ўтган ҳашар давомида ташаббускор теримчилар томонидан 7,5 тонна пахта ҳосили териб олинди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014