«Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамиятида 2018 йилнинг 24 декабр куни умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишнинг кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 3559-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни ҳамда 2018 йилга режалаштирилган илмий мавзулар бўйича ишларнинг бажарилиши ҳамда “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 26 февралидаги 58-и/ч –сонли буйруғида тасдиқланган «Йўл харитаси»даги вазифаларни бажарилиши кўриб чиқилди.
Йиғилишни илмий Марказ бош директори Т.М.Қулиев олиб борди.
У ўз сўзида ушбу йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасида тўхталиб ўтиб, 2018 йилда режалаштирилган ишларни муносиб якунлаш, айниқса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 3559-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни, шунингдек “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 26 февралидаги 58-и/ч–сонли буйруғида тасдиқланган “Йўл харитаси”сида режалаштирилган ишларни тўла-тўкис бажарилиши таъминлаш муҳимлигини айтиб ўтди. Шу йилга режалаштирилган ишларни амалга оширишда йўл қўйилаётган камчиликларга кўрсатиб ўтди.
Илмий Марказнинг илм бўйича маслаҳатчиси Э.Т.Мақсудов “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 26 февралидаги 58-и/ч –сонли буйруғида тасдиқланган “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш комплекс чора тадбирлари «Йўл харитаси»даги бўлим ва лабораториялар томонидан бажарилиши тўғрисида батафсил ахборот берди.
2018 йилга режалаштирилган илмий мавзулар бўйича ишларнинг бажарилиши тўғрисида илмий Марказ Бош директорининг илмий ишлар ва инновация бўйича биринчи ўринбосари Қ.Жуманиязов маъруза қилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан пахтани қуритиш ва тозалаш лабораториясининг бош илмий ходими П.Бородин сўзга чиқиб, илмий мавзулар бўйича олиб борилаётган ишлар, лойиҳалар бўйича тайёрланган ишланмаларни синовдан ўтказилиши ҳолати ҳамда “Рим устахонаси”да тайёрланаётган ускуналар намуналари тайёрланиши, шунингдек йил натижалари ва мавжуд муаммолар тўғрисида гапирди.
Стандартлаштириш ва метрология бўлими мудири А.Ахмедов сўзга чиқиб ЛКМ-3 лаборатория прибори синови бўйича ишлар сўнги босқичда эканлигини ва келаси 3 ой ичида ичида ушбу асбобни республикамиздаги тажриба-экспериментал корхоналарига ўрнатиш режалаштирилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ПАМ асбобини ҳамда бошқа приборларни ҳам тайёрлаш ишлари ҳолатини айтиб ўтди.
Ахборот-ресурс маркази бош мутахассиси С.Усманов “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар қаторида “Пахта саноати” илмий-техник журналини нашр этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапириб берди.
Стандартлаштириш ва метрология бўлими етакчи мутахассиси Д.Мадрахимов илмий Марказда янги истиқболли арра дискларини тайёрлаш ва синовдан ўтказилиши ишлари тўғрисида ахборот бериб ўтди.
Йиғилишда Янги йил байрамига тайёргарлик қилиш, шунингдек байрам кунлари илмий Марказ ҳудудида хавфсизлик чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган масалалар ҳам муҳокама этилди.