Инвестиция – иқтисодиётнинг юраги

0
1450

Мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 28 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди. Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келади, тадбиркорлик жадал ривожланади”, деган эди.

Чиндан ҳам инвестиция ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи ва унинг тараққиётини таъминловчи муҳим капитал манбаи саналади. Чунки йўналтирилган сармоялар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш асносида қўшимча иш ўринларини яратилиши, ишлаб чиқариш воситаларининг модернизацияси ва янгиланишида муҳим омил вазифасини ўтайди, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиёти билан интеграциялашувини жадаллаштиради.

Шу боис, мамлакатимизда иқтисодий ўсишни таъминловчи шартлардан бири бўлган инвестицияларни фаол жалб қилиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Жорий 2019 йилнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номланганининг ўзи масаланинг нақадар муҳим эканини кўрсатиб турибди.

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти тизимида ҳам давлатимиз раҳбари топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ҳамда 2016 йил 28 ноябрдаги “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3408–сонли Президент қарори ижроси доирасида тармоққа инвестицияларни кенг жалб этиш борасида бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, тармоқда 2018 йил давомида амалга оширилган инвестицион лойиҳаларнинг умумий қиймати 95млрд. сўмни ташкил этди. Бунда лойиҳа ташаббускорлари улуши 73.5 млрд. сўм, қолган 21.2 млрд.сўми банк кредитлари ҳиссасига тўғри келади. Ҳозирга қадар белгиланган тартибда кўплаб лойиҳалар тизимга татбиқ қилинмоқда.

Жумладан, “Ўзпахтасаноат” АЖ тизим корхонаси ҳамда “Руделл” МЧЖ таъсисчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, Шуманай туманидаги собиқ пахта тозалаш корхонаси ўрнида соҳа корхоналари учун зарур бўлган брезент матоси ишлаб ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Shumanay Teks” МЧЖ ташкил этилди.

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 6,7 млн. доллар бўлиб, шундан корхонанинг ўз маблағлари 3,6 млн. долларни, Ўзбекистон Республикаси Миллий банкининг кредитлари 3,1 млн.доллари ташкил этади.

Лойиҳа доирасида Ҳиндистон, Япония ва Туркия давлатларининг ишлаб чиқарувчи компаниялари билан 3,1 млн.доллари қийматидаги замонавий технологик асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича импорт шартномалари имзоланди.

Мазкур туқимачилик комплекси 2019 йилда тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар лойиҳа объектида жадал қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда, тармоқ жадвалига асосан лойиҳа бўйича йилига 2,2 млн. п/м  брезент ва габардин матоси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Бунинг ҳисобига хорижий давлатлардан олиб келинадиган брезент материалларига бўлган талаб тўлиқ қопланади. Ўз навбатида лойиҳа доирасида 120 нафар фуқарони янги иш ўрни билан таъминланади.

Шунингдек, “Ўзпахтасаноат”АЖ тизим корхонаси ҳамда “Универсал Диллер” МЧЖ  таъсисчилигидаги “G’uzor Tekstil Impeks” МЧЖ ташкил этилди ва  Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги собиқ “Ғузор пахта тозалаш” корхонаси негизида йилига 12,5 млн кв/метр тайёр мато ишлаб чиқариш қувватига эга умумий қиймати 14,9 млн.доллари бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда.

Мазкур корхонага лойиҳа доирасида технологик ускуналарни харид қилиш бўйича Япония, Германия, Италия, Ҳиндистон, Туркия ва Швейцариянинг бир неча ишлаб чиқарувчи компаниялари билан импорт шартномалари имзоланган.

 2019 йилда лойиҳани тўлиқ амалга оширилиши натижасида 495 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тўтилган.

Бундан ташқари, бу йўналишда Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳам эътиборга молик. “Ўзпахтасаноат” АЖ тизим корхоналари ҳамда маҳаллий инвесторлар иштирокида мазкур вилоятда 5,7 млн.доллар қийматидаги 4 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Жумладан, Шеробод туманида “Пахтаой текстиль” МЧЖ тикувчилик корхонаси ташкил этилиб, 2018 йилнинг январь ойида тўлиқ ишга туширилди ва 141 та янги иш ўринлари яратилиб, колледж битирувчилари ва хотин-қизлар иш билан таъминланди.

Шўрчи туманида эса “Агроэкспорт инвест” МЧЖ ташкил этилиб, 1000 тонналик сиғимга эга совутгич ва мева-сабзавотларини қайта ишлаш лойиҳаси сентябрь ойида тўлиқ ишга туширилди ва 25 та янги иш ўринлари яратилди.

Қолаверса, вилоятда наслли қорамолларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича ҳам бир неча лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шундан, Термиз туманида “Термиз насл чорва” МЧЖ ташкил этилиб, 400 бош наслли қорамолларга мўлжалланган чорвачилик комплекси лойиҳаси 2018 йилда тўлиқ ишга туширилди ва 15 нафар фуқаро иш таъминланди.

Ана шундай чорвачилик комплекси Денов туманида ҳам ташкил этилган “Чорва насл импекс” МЧЖнинг 400 бош наслли қорамол етиштиришга ихтисослашган чорвачилик комплекси тўлиқ ишга туширилди ва натижада 15 нафар фуқаро доимий ишга эга бўлди.

Бундан ташқари “Обод қишлоқ” дастурига асосан олиб борилаётган ишларда тизимдаги корхоналар фаол қатнашиб, улар таъсисчилигида соҳа ва қишлоқ хўжалиги корхоналари учун зарур бўлган махсус кийим, этак, автоёпкич ва бўз қопларни тикишга мўлжалланган тикувчилик мажмуалари ташкил этилиб, ўз маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш ишларига 3,6 млр.сўм сарфланиб, тикув машиналари 954 та қиймати 2,9 млрд.сўмлик сотиб олиниб, 1545 та кам таъминланган ва ногирон оилалар янги иш ўринлари билан таъминланди ҳамда 283 та қиймати 339,6 млн.сўмлик тикув машиналари берилиб, қишлоқдаги хонадонларда касаначилик асосида иш ўринлари яратилди. Шунингдек, қишлоқ ҳудудларидаги кам таъминланган ва ногирон оилаларга 214 та қиймати 612 млн.сўмлик беғараз ёрдам сифатида тикув машиналари етказиб берилди.

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар иштирокида тармоққа инвестицияларни кенг жалб этиш борасида режа асосида ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзпахтасаноат” АЖ Матбуот хизмати

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014