“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти соҳавий илмий-техник Кенгашининг йиғилиши

0
2871

2019 йилнинг 18 январь куни “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти илмий-техник Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда «Тизим корхоналаридаги синовдан ўтказилаётган мустаҳкамлиги юқори бўлган жин ва линтер арраларини вақтинча ишлатиш муддатини белгилаш” масаласи бўйича «Пахтасаноат илмий маркази» етакчи илмий ходими Д.Мадрахимовнинг маърузаси тингланиб, муҳокама қилинди.

Илмий марказнинг бош илмий ходими, техника фанлари номзоди Р.Сулаймонов “Сирдарё вилоятининг “Бахт пахта тозалаш” акциядорлик жамияти корхонасига ўрнатилган автоматлаштирилган 8ДП-90 русумли аррали жин ва юкори самарадорликка эга бўлган икки барабанли 5ВП русумли тола тозалагични ишлаб чиқаришдаги натижалари”  тўғрисида маъруза қилди.

Пахта ва пахта толаси сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун яратилган замонавий лаборатория приборлари АВХС-1, ЛКМ-3, ТАП-1 ва бошқа истиқболли ишланмаларни яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ишлари тўғрисида “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг стандартлаштириш ва метрология бўлими раҳбари, техника фанлари номзоди А.Ахмедов ахборот берди.

Илмий марказнинг етакчи илмий ходими У.Каримов  “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти қошида барпо этилган  “Текстехно” фирмасининг (Германия) янги замонавий пахта толасининг сифат кўрсаткичларини ўлчаш тизими ўрнатилган янги арбитраж лабораториянинг иш фаолияти тўғрисида маъруза қилди.

“Пахтани қайта ишлаш буйича справочник” китобини янги таҳрирда чоп этиш ҳамда “Пахта саноати” илмий техник журналини чоп этиш масаласи юзасидан Ахборот-ресурс марказининг бош мутахассиси С.Усманов ахборот берди.

Соҳавий илмий-техник Кенгаш илмий Марказнинг 2019 йилда бажарадиган илмий-тадқиқот ишлари режасини тасдиқлади.

Йиғилишда “Узпахтасаноат” АЖ сохавий илмий-техник Кенгаши (СИТК) аъзолари таркиби кайтадан шакллантирилди.

Кенгаш йиғилишида соҳага тегишли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда кўриб чиқилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014