2019 йилнинг 26 январь куни “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятида ободончилик хашари ўтказилди. Бу шанбаликда атроф-муҳитни яхшилаш, илмий Марказ ҳудудида экологик ҳолатни мутадиллаштиришга қаратилган ишлар олиб борилди.
Режалар бўйича амалга оширилган ишлар натижасида дарахтларга тегишли шакллар қилиниб, ишловлар берилди, гулзорлар тартибга солинди, ҳудудлар ахлатлардан тозаланди.
Шанбаликда илмий Марказнинг барча бўлим ва лабораториялари, “Рим устахонаси” ШК ва “Ижод-ИТМ” МЧЖ корхоналари ходимлари фаол иштирок этдилар.