“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Илмий кенгаши йиғилиши

0
1497

2019 йилнинг 1 март куни
“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Илмий кенгашининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директори Т.М.Қулиев олиб борди.

Йиғилиш
кун тартибидаги масала бўйича “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ илмий Кенгаши
аъзолари таркибига ўзгартиришлар киритилиб, тегишли қарор билан тасдиқланди.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Илмий кенгаши Низомининг лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисида”илмий ишларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи М. Мўминов маъруза қилди.

Муҳокамалардан
сўнг “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ илмий Кенгашининг Низоми тасдиқланди.

Илмий Марказ Бош директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича биринчи ўринбосари Қ.Жуманиязов “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ илмий Кенгашининг 2019 йилги иш режаси” тўғрисида маъруза қилди.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг 2019 йилги иш режаларининг олиб борилиши бўйича илмий бўлим ва лабораториялар ҳисоботи бўйича илмий Марказ Бош диркеторининг илмий маслаҳатчиси Э.Т.Мақсудов маъруза қилди. 

Йиғилишда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ илмий Кенгашининг 2019 йилги иш режасини ҳамда илмий бўлим ва лабораторияларнинг хисоботларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Илмий
Марказнинг бош ҳисобчиси Н.Омонова “Пахта тозалаш корхоналарининг рентабеллик
даражасига таъсир кўрсатувчи  асосий
техник-иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида рентабеллик даражасини
ошириш омилларини аниқлаш” мавзуси бўйича ахборот берди.

Йиғилишда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖва илмий бўлим ва лабораторияларнинг 2019
йилги бизнес-режаси тўғрисида” илмий Марказнинг бош мутахассиси Г.Досановнинг
ахбороти эшитилди. Йиғилиш қатнашчилари ушбу масалани муҳокама қилишиб, илмий Марказ
бўлим ва лабораторияларининг  2019 йилги
бизнес-режаларини  тасдиқладилар.

Илмий Кенгаш йиғилишида  етакчи
илмий ходим Д.Мадрахимовнинг “Пахтани қайта ишлаш машиналари дискли арраларини
тайёрлаш учун ишлатиладиган техник ашёларни қайта тиклаш ва такомиллаштириш
технологияси асослари”мавзусидаги
диссертация ишининг мухокамаси ўтказилди.

Кенгаш йиғилишида бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, улар бўйича ҳам тегишли қарорлар қабул қилинди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014