Янги ихтиролар ҳақида маълумотлар

0
1368

Наманган вилоят худудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази “Жин машинаси учун ишчи камера” ихтиро учун Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк Агентлигига талабнома топширди. Ихтиронинг вазифаси пахта хом ашёсини жинлаш жараёнида ишчи камерадаги хом ашё валиги зичлигини ростлаш ҳамда ишчи камера юзаси билан хом ашё валиги ўртасидаги ишқаланиш таъсирини камайтириш ҳисобига жинлаш жараёнида иш унумдорлигини оширишдир.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимларининг “Ҳавони пахта чангларидан тозалаш ускунаси” фойдали моделига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк Агентлиги томонидан патент берилди. Ускуна тўқимачилик саноатида фойдаланилади ва унинг вазифаси тозалаш самарасини ошириш ҳамда пахта тозалаш корхонаси  ҳудудида экологик ҳолатни яхшилашдан иборатдир.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ олимларининг  “Пахта хом ашёсини тозалаш усули” ихтиросига топширган талабномасини Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк Агентлигида кўриб чиқиш учун қарор қабул қилинди. Ихтиро пахта тозалаш корхоналарида қўлланилади.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014