Асбоб-ускуналарни лойиҳалаш ва саноат дизайни бўлими

 

Асосий вазифалар ва функциялар

Лабораторияларнинг топшириқлари асосида  технологик машиналарнинг лаборатория стендлари,  макетлари ва тажриба экспериментал намуналарининг конструкторлик ишланмаларини бажаради.

Пахта тозалаш корхоналарини модернизациялаш ва реконструкциялаш  лойиҳаларини ишлаб чиқаради, ускуналарнинг ишлаб чиқариш синовларида иштирок этади.

Лойиҳалаштирилаётган техника воситаларининг техник эстетикаси, саноат дизайни ва эргономикаси бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва киритади.

Фаолиятнинг асосий йуналишлари

– Объектларни реконструкциялаш,ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва сермашаққат иш жараёнларини механизациялаш билан боғлиқ янги тажриба ўрнатмалари, ностандарт ускуна ва мосламаларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

– Янги ва модернизациялаштирилган конструкцияларнинг техник топшириқ, стандартлар,меҳнатни оқилона ташкил этиш ва меҳнат муҳофазаси талаблари ҳамда техника хавфсизлиги меёрларига мос бўлишини таъминлаш;

– Илмий Марказ тизимидаги барча бўлинмаларни зарур чизмалар ва бошқа конструкторлик ҳужжатлари билан таъминлаш;

Ўз конструкторлик ишланмаларининг тажриба наъмуналари РИМ Устахонаси ёки бошқа корхоналарда тайёланиши ва уларнинг соҳа корхоналарида ўрнатилиши даврида муаллифлик назоратини амалга ошириш.

Бўлим бошлиғи: Кулбаев Э.П.

Телефон: (+99871) 207-04-03 (122)