Ёнғинни автоматик аниқлаш қурилмаси

0
1014

“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг “Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва меҳнат муҳофазаси”  лабораториясида  “Ҳаво қувурларида ҳаракатланаётган пахта маҳсулотларининг туташи ва ёнишини автоматик аниқлаш ва пахтага дастлабки ишлов бериш технологик жараёнида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш қурилмасини жорий этиш” мавзусида илмий-тадқиқот иши олиб борилмоқда.

Илмий-тадқиқот иши бўйича олиб борилаётган изланишлар натижасида ҳаво қувурларида ҳаракатланаётган пахта маҳсулотларининг туташи ва ёнишини автоматик аниқлаш ва пахтага дастлабки ишлов бериш технологик жараёнида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш қурилмаси ишлаб чиқилди.

Автоматик қурилманинг тажриба нусхаси йиғилди, дастлабки синаш ва кўрсаткичларини созлаш ишлари олиб борилди (1-расм).

1-расм. Ёнғинни автоматик аниқлаш қурилмасининг стенд нусхаси.

2019 йилнинг март ойида ўтказилган синов ишларида олинган ижобий натижалар асосида ҳаво қувурларида ҳаракатланаётган пахта маҳсулотларининг туташи ва ёнишини автоматик аниқлаш қурилмаси тажриба-саноат нусхасини тайёрлаш учун унинг хужжатларини ишлаб чиқишга дастлабки техник талаблар тузилди.

Автоматик қурилмани ишлаб чиқаришга жорий этиш натижасида пахтага дастлабки ишлов бериш технологик жараёнида ёнғин хавфсизлиги талабларини таъминлаш, ёнғин жараёнини кенг тарқалиб кетишини олдини олиш, пахта ва пахта маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини сақлаш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган тўхташларни қисқартиршга эришилади.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014