Асосий вазифалар ва функциялар
Илмий марказ бўлим ва лабораторияларини, шунингдек соҳа корхоналарини белгиланган тарзда илмий-техник маълумотлар ува ахборотлар билан таъминлайди.
Олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ишларини ҳамда ўтказиладиган соҳавий тадбирлар, семинарлар, тренинглар, конкурсларни видео ва фото лавҳаларга туширади ва тарғибот қилади.
Информацион материаллар, брошюралар, каталоглар, мейёрий-техник ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш, чоп этиш ва нусхалаш ишларини ташкил этади.
Патентлаштириш ва лицензиялаш ишларини ташкил этади, патентланган ихтироларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилишини таҳлил қилади.
Илмий марказда ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантиришни таъминлайди, компьютерлаштириш ва ахборотлаштиришнинг ягона сиёсатини амалга оширади.
Илмий марказ веб-сайтининг, локал тармоғининг фаолиятини таъминлайди.
Маҳаллий ва хорижий фан ва техникаси ютуқларини ўрганиш, илғор тажрибаларни умумлаштириш ва тарғибот қилиш ишларини ташкил этади.
Ахборот-ресурс марказининг ишини талаб даражасида ташкил этади.
Ахборот-ресурс маркази информацион материаллар, моддий-техник, илмий-услубий ва ўқув-лаборатория ресурсларига умумий фойдаланиш шароитларини таъминлайди.
Бундан ташқари Ахборот-ресурс маркази ҳар қандай илмий, марифий саволлар ва талабларни қондириш имкониятига эга ва М.О.М. ўқитувчиларининг малакасини оширишга йўналтирилган.
-пахтани дастлабки ишлаш ва бошқа турдош соҳалардаги маҳаллий ва хорижий фан ва техника янгиликлари тўғрисидаги ютуқлар ҳамда патент маълумотларини (шу жумладан Интернет тизимидаги) тўплаш,таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
– илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини жорий маълумотлар билан таминлашни «сўров-жавоб» режимида маълумотларнинг локал базаси,Интернет тизимидаги маҳаллий ва жаҳон ресурсларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириб бориш;
– информацион варақа, буклет ва альбомларнинг макетларини зарур фотосуратлар билан бойитган ҳолда тузиш,
– хориж матбуотидан олинган материалларни ,шу жумладан проспектлар,техник ҳужжатлар,даврий тўпламларнинг зарур таржимасини амалга оширган ҳолда ИЛМИЙ МАРКАЗ бўлинмалари ва вилоят бошқармаларига етказиб туриш;
– Илмий Марказ илмий ва техник ютуқларини тарғиб қилиш;
– ахборот технологиялари ва компютер техникасини жорий этиш;
– Ўзбекистон республикаси ва ундан ташқарида ихтироларни ҳимоялаш, уларнинг муаллифларига ўз эгалик ҳуқуқларини ҳимоя этишда ёрдам бериш, эҳтимолли янгилик ва ихтироларни аниқлаш ишларини амалга ошириб бориш;
– Илмий Марказ бўлинмалари билан ҳамкорликда ихтироларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш устидан назорат қилиш;
-ихтиролар ва бошқа техник ютуқларни патентлаш уларнинг литсензиясини сотиш ва литсензия харид қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
– режа асосида тайёрланаётган меёрий-техник ҳужжатлар дизайни ва макетларини бажариш, уларни чоп этиш ва рўйхатдан ўтказишга тайёрлаш;
– ўрнатилган тартибда соҳавий меёрий- техник ҳужжатлар, чизмалар, плакат, тўпламларни ва ташкилий-фармойиш ҳужжатларини нусхалаш ва кўпайтириш.
Бўлим бошлиғи: Раупов Бахромжон.
Телефон: (+99871) 256-25-73
АКТ ни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси
Ахборот- ресурс марказини ривожлантириш мақсадида 2018 йилда ҳарид қилинган замонавий қурилмалар
Матбаа участкаси
Ахборот ресурс маркази
АРМ компьютерида мавжуд маълумотлар рўйхати
1932- 2017 йилга қадар Илмий ҳисоботлар рўйхати – 4022 та
Патентлар ва авторлик гувоҳномалари – 573 та
Диссертациялар – 84 та
Электрон китоблар – 156 та
Презентациялар – 92 та
Махсус луғатлар – 25 та
Ўзбекистон Республикаси кодекслари – 25 та
Илмий марказда чоп этилган қўлланмалар, йўриқномалар – 61 та
Маҳаллий ва хорижий тажрибалар -145 та
Фотоматериаллар – 6559 та
“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ 2019 йил учун қўйидаги газета ва журналларга обуна қилинди.
Т/с
|
Газета ва жўрналлар номи
|
Хафтада даврийлиги | Даврийлиги |
1. | Аргументы и факты. | 1 | |
2. | Мир новостей | 1 | |
3. | Халқ сўзи | 5 | |
4. | Народное слово | 5 | |
5. | Ўзбекистон овози | 3 | |
6. | Қишлок хаёти | 3 | |
7. | “Норма”и “Налоговое таможенные вести” комплект газет | 1 | |
8. | Ахборот коммуникациялар; Тармоқлар,Технологиялар, Ечимлар. | Чоракда 1 | |
9. | Библиотека газеты “Норма”. | 2 ойда 1 | |
10. | Илм –фан ва инновацион ривожланиш. | 2 ойда 1 | |
11. | Стандарт | Чоракда 1 | |
12. | Фан ва турмуш | Чоракда 1 | |
13. | Ўзбекистон қишлок хўжалиги. | Ойда 1 | |
14. | Механика муаммолари. | Чоракда 1 | |
15. | Даракчи | 1 | |
16. | Суғдиёна | 1 | |
17. | Зўр тасвир.
|
1 |