“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бир гурух ходимлари “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан 2-жахон уруши қатнашчиси Чингиз ака Залялитдиновни табриклагани хонадонларига ташриф қилдилар.
Чингиз ака 2-жахон урушида жангу-жадалларда қахрамонлик кўрсатиб, эсон-омон она юртга қайтиб келганлар ва узоқ йиллар давомида Илмий Марказда фаолият юритганлар. Хозирда 92 ёшни қаршилаган Чингиз ака турмуш ўртоқлари Райхон ая билан фаровон умр-гузаронлик қилиб келмоқдалар. Чингиз акага Илмий Марказ Бош директори Т.Қулиев номидан қимматбахо совғалар, пул мукофотлари ва гуллар тақдим қилинди. Чингиз ака билан суҳбат давомида Илмий марказ жамоаси номидан у кишига узоқ умр кўриш, сихат-саломат бўлиш, хонадонларига бахту-саодат тилаклари етказилди.