Пахта тозалаш соҳасига оид ихтиролар бўйича янги маълумотлар

0
1816

“Пахтасаноат илмий маркази ”АЖ олимлари томонидан FAP 2019 0106 “Пахта хом ашёси учун сепаратор-тозалагич”ва FAP 2019 0098 “Пахта хом ашёси учун сепаратор” фойдали моделлари учун талабномалар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига кўриб чиқиш учун топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги “Пахтасаноат илмий маркази ”АЖ олимлари томонидан топширилган FAP 2017 0076 “Пахта таъминлагич-титгич” ва FAP 2016 0137 “Пахтани тозалаш ва қуритиш қурилмаси” фойдали моделлари  бўйича талабномаларига патент берилгани тўғрисида қарор қабул қилди.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимларига Ўзбекистон Республикаси ИМА томонидан “Аррали жиннинг колосникли панжараси колосниги” талабномасига патент берилди. Ихтиро тўқимачилик соҳасида, пахта хом ашёсини қайта ишлашда фойдаланилади. Унинг вазифаси колосниклар пластинкаларининг қўшимча вибрацияси (тебраниши) ҳисобига тола ажратиш жараёнининг жадаллиги оширишдир.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мутаҳассисларининг “Толали материаллар чиқиндиларини регенерациялаш машинаси” ихтиросига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди.Толали материаллар чиқиндиларини регенерациялаш машинаси таркибига таъминот зонаси кирган бўлиб, ушбу зонада тўрли барабан кожухига уланган таъминловчи тармоқ қувур, тўрли барабан тагида кетма-кет жойлаштирилган қозиқли барабан, чиқиндини чиқариб ташловчи қурилма, шнек жойлаштирилган, ён томонда бункер жойлашган бўлиб, унинг пастки қисмида сиқувчи пружинали йўналтирувчи ва таъминловчи валиклар, аррали барабанлар ва уларнинг остида колосниклар, тўрли барабанлар ва биринчи ва иккинчи тозалаш зоналарининг текисловчи валиклари, тўрли барабанлар ўқларида жойлашган сўрувчи вентиляторлар, таъминловчи тармоқ қувурга уланган қайтувчи тармоқ қувур жойлашган. Шу билан фарқланадики, қозиқли барабан тагида жойлашган чиқиндини чиқариб ташловчи қурилма эластик шарнирларда ўрнатилган тўрсимон юза кўринишида бажарилган, таъминловчи валиклар эса валдан ва валга эластик тиқин воситасида кийдирилган ташқи цилиндрдан бажарилган, боз устига пастки таъминловчи валик эластик тиқинининг қалинлиги устки таъминловчи валик эластик тиқинининг қалинлигидан кичрайиб борадиган қилиб ўрнатилган.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимларига “Чигитли пахтани қуритиш қурилмаси” фойдали моделига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди. Янгилик пахта тозалаш саноатида қўлланилади. Қурилманинг вазифаси иш самарадорлигини, шунингдек хом ашё узатиш зонасида қуритиш агентининг самарали оқиб ўтишини оширади.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014