Семинар йиғилиши

0
3272

2019 йилнинг 8 август куни  “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг Фарғона вилоятидаги “Боғдод пахта тозалаш” экспериментал-тажриба корхонасида семинар  бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил       23 февралдаги “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги    ПҚ-3559 сонли Қароридан ва уни амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 июлда ўтказилган 03/1-3276–сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Семинар иштирокчилари “Боғдод пахта тозалаш” экспериментал-тажриба корхонасида олиб борилаётган ишлар, илмий Марказнинг ишлаб чиқаришга жорий қилинаётган янги илмий ишланмалари билан танишиб ўтдилар.

Семинарда “Ўзпахтасаноат” АЖ вакиллари, “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги пахта тозалаш корхоналари директорлари, бош инженерлари ва энергетиклари, “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ тажриба экпериментал пахта тозалаш корхоналарининг директорлари, бош инженерлари ва энергетиклари, Ўзбекистон Республикасидаги пахта-тўқимачилик кластерлари пахта тозалаш корхоналари бош инженерлари ва энергетиклари иштирок этдилар.

Семинарни “Ўзпахтасаноат” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Ф.П.Турсунов кириш сўзи билан очиб, республикада пахта саноатининг самарадорлигини ошириш ва ҳозирги вақтдаги асосий вазифалари ҳамда пахта тозалаш корхоналари ва пахтани қабул қилиш масканларини янги мавсумга тайёрлаш ҳақида гапириб ўтди.

  “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директори Т.М.Кулиев “Республика пахта-тўқимачилик кластерлари тизимидаги пахта тозалаш корхоналари самарадорлигини ошириш бўйича “Пахтасаноат илмий маркази”АЖ томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги таклифлари” тўғрисида  маъруза қилди.

“Боғдод тажриба экспериментал пахта тозалаш корхонасига тадбиқ қилинган янги техника ва технологиялар” тўғрисида ахборот билан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош директори ўринбосари И.Т.Кулматов сўзга чиқди.

Семинарда  “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ мутахассиси С.Эркабоев “2018 йил мавсумидан пахта тайёрлаш пунктларида жорий этилган пахта хом ашёсини қабул қилишнинг янги тартиби” тўғрисида маъруза қилди.

 Семинар давомида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ олимлари илмий Марказда ишлаб чиқилган янги техникалар ва технологиялар тўғрисида ахборот бериб, уларнинг тақдимотларини ўтказдилар.

Улар жумласида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ нинг жинлаш, линтерлаш ва пресслаш лабораторияси бош илмий ходими Р.Ш.Сулаймонов “2018 йилда ишлаб чиқарилган ва республика пахта тозалаш корхоналарида жорий қилинган юқори самарадорликка эга бўлган 8ДП-90 русумли аррали жин, 5ВП ва 2ВПМ русумли тола тозалагич машинасини ишлаб чиқаришдаги натижалари хақида, пахтани қуритиш, тозалаш ва ишлаб чиқаришни чангсизлантириш лабораторияси бош илмий ходими Р.К.Джамолов “Боғдод тажриба экспериментал пахта тозалаш корхонасида илмий ишлар натижасида яратилган ва тадқиқ қилинган пахтани қуритиш ва уни йирик ҳамда майда ифлосликлардан тозалаш учун янги техника ва технологияси хақида ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва меҳнат мухофазаси лабораторияси кичик илмий ходими Д.Каримов илмий Марказ томонидан ишлаб чиқарилган янги юқори самарадорли, энергиятежамкор ускуна ва тизимларнинг иш фаолиятини, улардан фойдаланиш бўйича Боғдод тажриба экспериментал пахта тозалаш корхонасига тадбиқ этилган тизимлари тўғрисида маъруза қилдилар.

Семинарда муҳокама қилинган масалалар бўйича бир қатор пахта тозалаш корхоналари директорлари ва инженер-техник ходимлари сўзга чиқишиб, ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014