“Пахтасаноат илмий маркази” да хорижлик меҳмонлар

0
2203

11 сентябр куни “Пахтасаноат Илмий Марказига Халқаро пахта тадқиқотчилари (ICRA) вице президенти, Гиза шаҳридаги (Миср) пахта тадқиқотлари Институтининг тўқимачилик ишлаб чиқариши тадқиқоти департаменти раҳбари доктор Мухаммад Негм, Ҳиндистон қишлоқ хўжалик тадқиқотлари Кенгаши аъзоси,  Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги пахта технологиялари тадқиқоти институти директори доктор Патил ва «Cotton Research Journal» журнали муҳаррири доктор  Акбар Шайх (Ҳиндистон) ташриф буюришди.

Меҳмонлар “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, шу жумладан Илмий арбитраж лабораторияси, Илмий Марказда ишлаб чиқарилаётган асбоб-ускуналарнинг янги тажриба намуналари синаладиган тажриба-экспериментал лабораторияси, стандартлаштириш ва метрология, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бўлимлари, пахта тозалаш саноати ходимларининг малакасини ошириш ҳамда ахборот-ресурс маркази фаолияти билан танишишди.

Делегация аъзоларининг Пахтасаноат Илмий Марказ раҳбарияти ва ёш илмий ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар олиб борилаётган илмий ишлар тўғрисида маълумотлар билан алмашишди ва пахтани дастлабки ишлаш, сифат стандартлари ва сертификатлаш тўғрисидаги саволларга жавоблар берилди. Илмий-тадқиқот марказлари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида дастлабки келишувларга эришилди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014