АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг пахта толасининг ҳафталик экспорт ҳажмлари бўйича маълумоти

0
6989

Шу ҳафтада АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг 23 февраль – 02 март кунлари  орлиғида америка пахтаси экспорти бўйича ҳафталик ҳисоботи эълон қилинди. Унга кўра, экспорт шартномалари 53,23 минг тоннани ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич олдинги ҳафтага нистабан 48%га ва охирги 4 хафтага нисбатан ўртача 22%га камдир. Бу давр оралиғида АҚШ пахта толасининг асосий импортёрлари Индонезия (14,90 минг тонна), Хитой (9,20 минг тонна), Туркия (7,9 минг тонна), Хиндистон (4,7 имнг тонна), Ветнам (4,10 минг тонна) ва Тайланд (3,12 минг тонна) бўлган.

Шунингдек, АҚШ пахта толасининг ҳафталик экспорт хажми 115,25 минг тоннани ташкил этиб, бу олдинги ҳафтага нисбатан 66% га ёки охирги 4 ҳафта билан солиштирганда, 45%га кўпайган. Экспорт қилинган пахтанинг асосий ҳажми Хитой (23,40 минг тонна), Вьетнам (20,44 минг тонна), Туркия (13,10 минг тонна), Индонезия (12.30 минг тонна) ва Покистон (11,85 минг тонна) га тўғри келади.

Манба: USDA

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014