АҚШ пахта толасининг савдо ва экспорт ҳажмлари бир ҳафта ичида тушди

0
2860

АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг 11- 18 май кунлари  оралиғида пахта бўйича ҳафталик ҳисоботи эълон қилинди. Унга кўра, америка пахта толасининг савдо ҳажми 3,5 минг тоннани ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган ҳафтага нисбатан 87% га ва 4 ҳафта олдинги ўртача кўрсаткичдан 88% га тушди. Бу давр оралиғида пахта толасининг асосий импортёрлари Ҳиндистон (2,5 минг тонна), Туркия (2,3 минг тонна), Бразилия (1,9 минг тонна), Вьетнам (1,8 минг тонна), Бангладеш (0,9 минг тонна), Малайзия (0,7 минг тонна) ва Хитой (0,7 минг тонна) бўлган.

Ўз навбатида, Америка пахта толасининг ҳафталик экспорт ҳажми 72,5 минг тоннани ташкил этиб, бу олдинги ҳафтага нисбатан 14% га  ва 4 хафта олдинги ўртача кўрсаткичдан 9% га тушган. Экспорт қилинган пахта толасининг асосий ҳажми Туркия (16,7 минг тонна), Вьетнам (13,3 минг тонна), Ҳиндистон (10,3 минг тонна), Мексика (4,9 минг тонна), ва Покистон (3,2 минг тонна) га тўғри келади.

 

Манба:USDA

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014