2016 йилнинг 28 июнь кунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Ўзархив” агентлигида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ нинг Эксперт текшириш комиссияси хисоботи тингланди. Йиғилишда бу масалаларда олиб борилган ишлар тўғрисида Илмий марказ ижро назорати бош мутахассиси С.Ш.Шодиева ва архивариус Х.Мансуровалар ахборот беришди.
Йиғилишда илмий Марказда архив хужжатларини сақлаш, улар билан ишлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда мавжуд хужжатларга тўлиқ илмий-техник ишлов берилиб, тартибга келтирилганлиги эътиборга молик эканлиги таъкидланди. Шу билан бир қаторда архив ишлари ва ижро назоратини янада такомиллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.