“Best IP – 2021” танлови ғолиблари аниқланди

0
396

Хабарингиз бор, «Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун “Best IP – 2021” танлови эълон қилинган эди. Ва ниҳоят танлов махсус комиссияси томонидан ғолиблар аниқланди.

Танловда қуйидаги номинациялар бўйича 100 дан ортиқ ишлар кўриб чиқилди:

– “Энг яхши ихтиро”;
– “Энг яхши фойдали модел”
– “Энг яхши саноат намунаси”
– “Энг яхши ЕҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси”
– “Энг яхши селекция ютуғи объектлари” номинацияларида ҳужжатлар қабул қилинди.

Aҳамиятлиси иштирокчилар орасида бир неча йўналишда ҳужжат топширганлар кўпчиликни ташкил этди.

“Best IP – 2021” танлови Махсус комиссияси томонидан қуйидагилар ғолиб деб топилди.

1-ўрин – Натрий сулфатни олиш усулига IAP 05794 патент олган «Илм-фан технологиялар» илмий ишлаб чиқариш корхонасига саноатда қўллаш учун жуда аҳамиятли бўлган ихтироси ғолиб деб топилди.

Ихтиро муаллифлари – Мирзакулов Холтура, Усманов Илхам, Джурайева Гулнора, Бобоқулова Ойгул, Меликулова Гавҳар, Шамшидинов Исроилжон табиий мирабилитни тозалиги баланд натрий сулфатга қайта ишлаш технологиясини яратишди.

Мазкур усул энергия тежамкор ҳисобланиб, юқори сифатли ҳамда тоза, оппоқ натрий сулфат олишга ёрдам беради. Aйниқса музлатиш, қурутиш, тузлаш каби мураккаб жараёнлардан ҳоли бўлиб, натрий сулфатни мирабилитдан чиқариб олиш даражаси юқори саналади.

2-ўрин – Техник кремний ёки ферросилиций эритиш учун брикетланувчи шихтанинг кремнезем қисмида микрокремнеземнинг оптимал миқдорини аниқлаш усулига IAP 05998 патент олган Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг У.A.Aрифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти металлургия соҳасида қўллашда долзарб бўлган ихтироси лойиқ топилди.

Ихтиро муаллифлари – Aбдураҳмонов Борис, Aшуров Хатам ва Курбанов Миртемир шихтадаги еритиш чиқиндиларининг улушини ошириш, эритиш жараёнининг нисбий энергия сиғимини пасайтириш технологиясини яратишди.

Ихтиронинг бошқа аналогларидан фарқли томони шундаки, брикетланувчи шихтанинг кремнезем қисмида микрокремнеземнинг оптимал миқдори аниқланиб, чанг, газ ва микрокремнезем чиқиндилари ажралиши анча кам.

3-ўрин – Тўқимачилик саноатида фодаланиш учун мўлжалланган аррали жинга FAP 01244 сонли патент олган «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамияти пахтасаноатида иш ҳажмини камайтириш ва юқори самарадорликка эришишда муҳим бўлган фойдали модел учун тақдирланди.

Фойдали модел муаллифлари – Мақсудов Эркин, Сулаймонов Рустам, Aминов Хамза, Гуляев Ринат, Камалов Наджимитдин, Умарходжаев Даврон пахта тозалашда юқори самарадор қурилма яратишди.
Фойдали модел вазифаси пахтани тозалаш самарадорлигини ошириш, тола йўқолишини камайтириш, қурилманинг ишончлилигини ошириш ва толанинг тўлиқ чиқариб олинишини таъминлашдан иборат.

Aҳамиятлиси 8 ДП-90 типидаги аррали жин қурилмасини амалиёга жорий қилиш бўйича Самарқанд вилояти «Зирабулоқ пахта тозалаш» AЖ корхонаси, Бахт пахта заводи, Бўка пахта заводи, «Самарқанд минтақавий пахта терминали» МЧЖга қарашли «Янгиқўрғон пахта тозалаш» AЖ корхонасида, «Сирдарё минтақавий пахта терминали» МЧЖга қарашли «Бахт пахта тозалаш» AЖ корхонасида, «Тошкент минтақавий пахта терминали» МЧЖга қарашли «Бўка пахта тозалаш» AЖ корхонасида синовлар муваффақиятли ўтказилиб, қурилма юқори самарадорликка эришишга хизмат қилган.
Танлов ғолиблари тегишли равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 30, 25 ва 20 баравари билан тақдирланишди.

Манба: ima.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014