Жорий йилнинг 18 апрель куни “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида хўжалик бошқаруви органлари вакиллари учун навбатдаги “Ҳафталик коллегиал семинар” ўтказилди. Мазкур семинарда хўжалик бошқарув органлари АКТ бўйича масъул бўлимларининг вакиллари иштирок этдилар
Семинарда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Ахборот технологиялари бўлими бошлиғи Фарид Загрутдинов “Компанияда АКТни жорий этиш ва ривожлантириш” мавзусида маъруза қилди ва компания тизимида ахборот технологияларини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тақдимот ўтказди.
Шунингдек, тадбирда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида “Электрон ҳукумат” тизими механизмларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳолати юзасидан марказ мутахассиси М.Рихсибоев томонидан батафсил маълумот берилди.
Ҳафталик коллегиал семинар кун тартибидаги масалалар юзасидан қизғин музокаралар ўтказилиб, музокараларда семинар иштирокчилари қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишди.