Фуқаролар мурожаатлари ва уларни кўриб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди

0
2109

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси катта мажлислар залида компания ва унинг таркибидаги акциядорлик жамиятлари масъул ходимлари иштирокида семинар-йиғилиш ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сонли “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур қарор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари томонидан 2016 йил 27 октябрда тасдиқланган Назорат режада белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш масалаларига бағишланди. Йиғилишни компаниянинг бош юрисконсульти М.Усмонов олиб борди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири электрон қабулхонасининг мазмун-моҳияти, электрон қабулхона орқали компанияга келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш, уларнинг алоҳида ҳисобини юритиш ва доимий мониторингини олиб бориш, ушбу мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари тўғрисида, шунингдек ходимларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ишлашни тубдан қайта кўриб чиқиш ва уларнинг муаммолари ва эътирозларини жойида ҳал этиш, аҳоли билан ишлаш маданиятини ошириш масалаларида сўз юритилди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014