2018 йилнинг 10 апрель куни “Пахтасаноат илмий маркази” акциянерлик жамиятида жамоанинг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Илмий марказнинг бош директори Т.М.Қулиев олиб борди.
Йиғилиш кун тартибида Илмий марказнинг вориси бўлган ва 1936 йилнинг 15 апрельда ташкил қилинган “Пахта саноати Марказий илмий-тадқиқот институти” юбилей саналари юзасидан тадбирлар ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилиш қатнашчилари бу муҳим сананинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3559 “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига хамоҳанг эканлиги ва унда қўйилган вазифаларни амалга ошиши республикада пахта тозалаш саноатини янада юқори босқичга олиб чиқадиган омиллари бўлишлигини таъкидладилар.
Шу билан бир қаторда Т.М.Қулиев йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жамият штатидаги таркибий ўзгаришларга алоҳида аҳамият билан тушунтиришлар берди ҳамда янги шароит ва талабларда ходимларнинг олдига қўйилган муҳим масалалар моҳиятини белгилаб ўтди.