“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг уруғлик чигит тайёрлаш лабораторияси томонидан “УЧДМ русумли делинтерлаш машинасига комбинацияланган арра-металл чўткали цилиндрлар тайёрлаш, ўрнатиш ва ишлатиш бўйича тавсиянома” (ПДИ 65-2017) ишлаб чиқилди. Бу ишлар техника фанлари номзоди, катта илмий ходим В.Г.Ракипов бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар томонидан тайёрланди.
Бу тавсиянома “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги ихтисослаштирилган уруғлик чигит тайёрлаш цехларида ишлатиладиган УЧДМ русумли делинтерлаш машиналарининг аррали цилиндрлари ўрнига комбинацияланган арра-металл чўткали цилиндрлар тайёрлаб ўрнатиш ва ишлатишни ташкил этишга мўлжалланган.
Тавсиянома “Пахтасаноат илмий маркази” АЖда ўтказилган илмий-тадқиқот ишлари, “Чортоқ марказий механика устахонаси” МЧЖда комбинацияланган арра-металл чўткали цилиндрлари тажриба нусхаларининг тайёрланиши бўйича бажарилган ишлар ва Чуст пахта тозалаш корхонасининг уруғлик чигит тайёрлаш цехида ўтказилган синов ишлари натижалари асосида ишлаб чиқилди ва пахта тозалаш корхоналарида қўлланилишга тавсия қилинди.