Илмий ютуқлар – ишлаб чиқаришга

0
2501

18 ноябр куни “Пахтасаноат илмий маркази”АЖда Илмий Кенгаш секциясининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Илмий Марказ раҳбарияти, илмий  бўлинмалар раҳбарлари, илмий ходимлар ҳамда мутахассислар қатнашишди.

 

      Кун тартибидаги бош масала – жорий йилнинг 10 ойи якунлари бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот ишларининг оралиқ натижаларини кўриб чиқиш эди.

Йиғилишда илмий Марказ бўлинмалари амалга оширилган чоралар юзасидан ҳисобот беришди, ишларнинг якунланган босқичлари натижалари билан таништиришди, тадқиқот жараёнида сўзсиз юз берадиган ва йил охиригача тегишли тартибда ҳал этилиши  зарур бўлган  муаммоларга диққатни қаратдилар.

Умуман олганда, жорий йилнинг илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик режаси 80 фоизга бажарилган. Илмий ишланмалар жаъми 22 мавзу бўйича, шундан 19 таси  илмий-тадқиқот, қолган 3 таси эса илмий-техник хизматлар бўйича амалга оширилган. Улардан 6 таси тўлиқ якунланган. 8 йўналиш бўйича услубий йўриқнома типидаги адабиётлар ишлаб чиқилиб, кўпайтиришга тайёрлаб қўйилган. Булар – “Пахтатозалаш саноати корхоналари  ишчилари учун меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича меёрий ҳужжатлар тўплами”, “Пахта толасининг характеристикаларини ЛПС-4 асбобида аниқлаш бўйича йўриқнома” (ПДИ 24-2010), “Пахта тозалаш корхоналаридаги арра таъмирлаш цехларидан фойдаланиш бўйича йўриқнома”, “Пахта хом ашёси ва уруғлик чигитни дастлабки ишлаш ускуналаридан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича йўриқномалар тўплами”, “Пахта тозалаш саноати корхоналари  мутахассислари ва  ишчилари учун лавозим йўриқномалари”. Пахта хом ашёсини  йиғиштириш ва тайёрлаш бўйича иккита йўриқнома – “Фермер хўжаликлари томонидан топширилаётган ҳар бир пахта тўдасининг сифатини баҳолаш натижалари асосида қабул қилиш тартиби” ва“Пахта териш,топшириш,қабул қилиш ва тайёрлаш бўйича йўриқнома”.

Булардан ташқари, соҳа корхоналарида қўллаш учун хом ашё масалалари ҳамда пахта маҳсулотларининг нархларини шакллантириш бўйича илмий-техник ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, жойларга етказиб берилди. Пахта маҳсулотларига тегишли 10 та стандарт қайта кўриб чиқилди ва уларга тегишли аниқликлар киритилди.

Пахта толасини пресслашдан олдин намлаш қурилмаси ҳамда юқори намликка  ва ифлосликка эга хом ашёни қайта ишлаш учун яратилааётган янги комбинациялашган қурилманинг таркибига киритиш учун сепаратор-тозалагич  ва йирик ифлосликлардан тозалагичларнинг тажриба намуналарини лойиҳалаштириш якунланди. Такомиллаштирилган 2 барабанли тўғри оқимли тола тозалагич экспериментал намунасининг ишлаб чиқариш синовлари ҳам якунланди.

Пахта толасининг тафсифларини аниқлаш учун ПАМ-1 ва ғўза чигитининг тукдорлигини ўлчаш учун ТАП-1 экспресс усулда фойдаланишга асосланган янги авлод лаборатория асбобларини яратиш бўйича тадқиқот ишлари давом эттирилди.

ТАП-1

Соҳадаги илғор ишлаб чиқариш тажрибаларини ўрганиш ва уларни замонавий даражада тарғиб қилиш учун Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги пахта тозалаш корхоналарнинг техник ҳолатини ва Тошкент ҳамда Сирдарё пахта терминаллари ишини фото ва видеолавҳаларга тушириш мақсадиди жойларга хизмат сафарлари уюштирилди. Бу хизмат сафарларининг якунлари асосида тегишли видеофильмлар таёрланди.

Илмий Кенгаш секциясининг кейинги йиғилишида 2017 йилга  илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик режасини шакллантирилишига алоҳида эътибор қаратилади.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014