Кенгайтирилган бошқарув мажлиси ўтказилди

0
3021

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясининг мажлислар залида Кенгайтирилган бошқарув мажлиси бўлиб ўтди.

 

Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларига бағишланган мажлисида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари батафсил муҳокама қилинди.

Мажлисда холдинг компания раиси ўринбосарлари, холдинг компания ва акциядорлик жамиятлари бошқарма бошлиқлари, ҳудудий филиаллар, пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналари, пахта терминаллари, озуқа-ем таъминоти корхоналари раҳбарлари иштирок этдилар.

IMG_6165.JPG

 

Мажлисда холдинг компания раиси А.Камалов маъруза қилиб, 2016 йилда тизимда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди ва жорий йилда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Мажлисда қайд қилинганидек, 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини изчил амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сонли “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифалар бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ўтган йилда пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарида иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатлари таъминланди.

IMG_6158.JPG

 

2016 йилда тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,7 фоизга ўсган. Халқ истеъмол моллари ҳажми эса 113,0 фоизга кўпайган. Маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажми шу давр прогнозига нисбатан 102,0 фоизни ташкил этган.

Республика Инвестиция дастури ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли Фармони билан тасдиқланган “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастури”га асосан тизимда 32 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 27,8 млн.доллар инвестициялар ўзлаштирилган.

Шунингдек, 2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига асосан “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарда 5 та маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилиб, 23,1 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш бўйича кўрилган чоралар натижасида ишлаб чиқариш таннархини 10 фоизга камайтирилиши таъминланди. Иш ўринларини ташкил қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури доирасида 3400 ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилди.

Шунингдек, мажлисда эришилган ютуқлар билан бирга соҳада маълум камчиликларга йўл қўйилгани, юклатилган вазифа ва топшириқларнинг талаб даражасида бажарилмагани таъкидланди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари, сифат кўрсаткичларини оширишда сусткашликка ва камчиликларга йўл қўйган мутасадди раҳбарлар фаолиятига танқидий баҳо берилди ва тегишли масъулиятни ошириш чоралари тайинланди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг маърузаларида таъкидланган тармоқларни модернизация қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, пахта хом ашёсини қайта ишлаш соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш, пахта экин майдонлари оптиммаллаштирилишини инобатга олган ҳолда хомашё базасини кенгайтириш учун ноанъанавий мойли ўсимликларни етиштириш, бўш турган бино, иншоотлар ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш асосида янги иш ўринларини яратиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди ҳамда амалий чоралар ва устувор вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, мажлисда 2017 йил учун республика Ҳукуматининг иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари бажарилишини таъминлаш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, инвестиция ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, эскирган ускуналарни янгилаш, таннархни камайтириш, экспорт ва бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни бажарилишини таъминлаш юзасидан амалий чораларни белгилашга муҳим эътибор қаратилди.

Муҳокама доирасида мутасадди раҳбарларга бу устувор вазифаларни ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган амалий чораларни белгилаш бўйича аниқ топшириқлар юклатилди.

IMG_6176.JPG

Мажлисда кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш давомида “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти бош директори Я.Хидировнинг, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти бош директори В.Жўраевнинг ва “Ўзпахтаэкспорт” акциядорлик жамияти бош директори Ж.Қодировларнинг ва тегишли қуйи тизим раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Муҳокама якунлари бўйича “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Кенгайтирилган бошқарув мажлисининг қарори қабул қилинди.

www.uzpse.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014