Корпоратив бошқарув масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди

0
2214

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси мажлислар залида «Ўзпахтаэкспорт» акциядорлик жамияти ва “Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ҳамкорликда корпоратив бошқарувни такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди. Семинарда холдинг компания ва унинг таркибидаги акциядорлик жамиятларининг 100 га яқин ходимлари ва мутахассислар иштирок этди.

IMG_4659.jpg

Тадбирни кириш сўзи билан очган «Ўзпахтаэкспорт» акциядорлик жамияти директори Ж.Кадиров корпоратив бошқарув услубининг ўзи хос жиҳатлари, аҳамияти ва ютуқлари ҳақида гапириб, бу йўналишдаги ишларни яна ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг илмий анжуманда “Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимини ислоҳ қилиш”, “Корпоратив бошқарув Кодексининг аҳамияти ва мазмуни”, “Корпоратив бошқарув модели ва ривожлантириш истиқболлари” мавзуларидаги маърузалар тингланди.

IMG_4705.jpg

Анжуман давомида мутахассислар қатнашчиларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтаришди.

www.uzpse.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014