Асосий вазифалар ва функциялар:
Пахта тозалаш соҳасида хом ашёни жинлаш, линтерлаш, тола ва линтни тозалаш ҳамда пахта маҳсулотларини пресслаш жараёнларини техник жиҳатдан ривожлантиришнинг асосий ва истиқболли йўналишларини белгилайди.
Ушбу йўналишда амал қилаётган технологиялар ва техникаларни такомиллаштиради ва янгиларини ишлаб чиқаради, илмий-тадқиқот ва тажриба-экспериментал ишларини олиб боради.
Жинлаш, линтерлаш, тола ва линтни тозалаш ҳамда пахта маҳсулотларини пресслаш бўйича меъёрий-техник ҳужжатлар ва йўриқномалар ишлаб чиқади.
Лаборатория мудири: Сулаймонов Р.Ш.
Телефон: (+99871) 254-19-01.
– jinlash, linterlash va tola tozalash sohasida ilmiy-tadqiqot va joriy etish ishlarini olib borish. – Tegishli tashkilotlarga ishlab chiqarishga yangi mashina,mexanizm va uskunalarni tayyorlab yetkazib berish uchun ularga qo’yilgan dastlabki talablar ko’rsatilgan talabnomalarni ishlab chiqish va topshirish. – Sohaning texnik holatini tahlil qilish va ishlab chiqarishni rivojlantirish hamda soha korxonalarining, birinchi navbatda tajriba-eksperimental korxonalarining ishlab chiqarish quvvatlarini yangilash bo’yicha yaqin muddatga va istiqbolli davrga rejalashtirish bo’yicha asoslangan takliflar tayyorlash. – Sohaviy meyoriy-texnik va uslubiy hujjatlar hamda texnologik uskunalardan oqilona foydalanish bo’yicha qo’llanma va tavsiyalar ishlab chiqish va ularni ishlab chiqarishga joriy etish. – Soha korxonalariga yangi texnika va progressiv texnologiyalarni joriy etishda zarur amaliy yordam berish.
“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ нинг жинлаш, линтерлаш, тола ва момиқни тозалаш лабораторияси мудири т.ф.н. Р.Ш. Сулаймонов томонидан янги конструкцияга эга бўлган МТ-02 русумли момиқ тозалаш ускунаси ишлаб чиқилди.
МТ-02 русумли момиқ тозалагич сериядаги ОВМ-А-1 русумли момиқ тозалагичга қараганда 15-20 % га тозалаш самарадорлиги юқори бўлиб, юқори навли момиқни тозалашда 30-40 % ни, паст навли момиқни тозалашда 40-50 % ни , чигит аралашган момиқни тозалашда 60-80 % ни ташкил этади.
Қўл ва машина ёрдамида терилган юқори ва паст навли пахталарни дастлабки ишлашдан ишлаб чиқарилган момиқ таркибидан майда ва йирик ифлосликлар (бутун ва синган чигит, чигит қобиғи ва ҳ.к.) ни самарали ажратади.
Бошланғич момиқнинг штапель узунлигини инобатга олган ҳолда I навли момиқни тозалашда O’zDst 645-2010 “Пахта момиғи” давлат стандарти бўйича 7/8 мм ва ундан юқори штапель узунлигига эга бўлган А типли “Олий” синфга мансуб, II навли момиқни тозалашда 6/7 мм ва ундан юқори штапель узунлигига эга бўлган А ва Б типли “Олий” синфга мансуб момиқни ишлаб чиқариш имконини беради.
Мазкур момиқ тозалагич “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг “Рим устахонаси”да тайёрланиб, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасидаги Элликқала пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқариш шароитларида синовдан ўтказилмоқда.
Такомиллаштирилган тола тозалагичнинг ишлаб чиқаришдаги синови