Илмий мақолалар

  • Пахтани намлиги ва ифлослигини аниқлаш учун автоматлаштирилган янги ўлчов воситалари ишлаб чиқаришга тадбиқ қилинмоқда

    Пахтани намлиги ва ифлослигини аниқлаш учун автоматлаштирилган  янги ўлчов воситалари ишлаб чиқаришга тадбиқ қилинмоқда

    Хозирги кунда пахта етиштирувчи фермер
    хужаликларининг сони кўпайганлиги улар етиштириб топшираётган пахтанинг
    сифатини ва миқдорини объектив баҳолаб ҳисоб-китобларни ҳаққоний бажарилишини
    тақазо қилади. Бу эса тайёрлов масканлари лабораторияларида қабул қилинаётган
    пахтанинг сифат кўрсаткичларини ўлчов натижалари инсон омили таъсиридан холи
    бўлган замонавий автоматлаштирилган ўлчов воситаларини қўллашни ва пахтани
    қабул қилишда, уни қайта ишлаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришда унинг миқдори бўйича
    электрон ҳисобот олиб боришини талаб қилади.

    Шу муносабат билан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ да олиб борилган илмий изланишлар
    натижасида пахтани намлиги ва ифлослигини аниқлаш учун автоматлаштирилган янги
    ўлчов воситалари ишлаб чиқилди.

    2018 йил илмий ишлар режасига кўра “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ томонидан ишлаб
    чиқилган техник топшириқ (ТЗ) асосида “TELEMETRIK МЧЖ асбобсозлик фирмасида
    АВХС-01 пахтанинг намлигини ўлчаш комплексининг тажриба-саноат намунаси ишлаб
    чиқилди ва тайёрланди.  

    АВХС-01 автоматлаштирилган пахта намлигини
    ўлчаш прибори ва бошқарув пултининг умумий кўриниш
    и

              
    Янги асбобни жорий қилишдан
    йиллик иқтисодий самарадорлик 1 ўлчов асбоби 
    учун йиллик хажми 10 минг тонна бўлган тайёрлов масканига 94,2 млн сўмни
    ташкил қилади.

    Хозирги кунда соха тайёрлов масканида қўлланиб келинаётган пахтанинг
    ифлослигини аниқлаш бўйича ЛКМ ва ЛКМ-2 қурилмалари ўтган асрнинг 70-80
    йилларида ишлаб чиқарилган бўлиб жисмонан эскирган.

    “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ ўтказилган илмий изланишлар натижасида ЛКМ-3А автоматлаштирилган пахтанинг ифлослигини ўлчаш қурилмасининг технологик схемаси ва техник талаблар ишлаб чиқилди ва улар асосида “RIM KOLOSS” МЧЖ корхонасида ЛКМ-3А қурилмасининг тажриба-саноат намунаси тайёрланди ва дастлабки синовлари ўтказилди.

    ЛКМ-3А қурилмаси ва бошқарув пултининг умумий кўриниши

    Янги приборни жорий қилишдан кутилаётган
    йиллик иқтисодий самарадорлик йиллик хажми 10 минг тонна бўлган тайёрлов
    масканига 1 прибор учун 109,6 млн.сўм.ни ташкил қилади.

    Ҳозирги кунда ушбу приборларнинг 5 тадан намунаси пахта-тўқимачилик
    кластерлари корхоналарида ўрнатилмоқда. Шунингдек, шу приборлар яқин кунларда 5
    та тажриба-экспреиментал пахта тозалаш корхонасида монтаж қилишга тайёрланиб
    қўйилди.

  • Юқори тозалаш самарадорлигига эга бўлган такомиллаштирилган ишчи қисмли икки барабанли тола тозалагич

    Ўзбекистонда хозирги пайтда 80 фоизга яқин
    қийин тозаланувчан селекцион навли пахталар етиштирилмоқда. Бундай селекцион
    навли пахтага ифлосликларнинг ёпишқоқлик даражаси юқори. Пахта тозалаш
    корхоналарида ишлатилаётган 1ВПУ русумли бир барабанли тола тозалагич
    конструкциясининг камчилиги оқибатида қўл ва машина ёрдамида терилаётган қийин
    тозаланувчан селекцион навли пахта толаси таркибидан керакли миқдорда
    ифлосликларни ажратиб олмаслиги оқибатида юқори навли пахтадан “Олий” синфга
    мансуб тола керакли миқдорда ишлаб чиқарилмаябди. Бу ўз навбатида корхонанинг
    иқтисодий самарадорлигига салбий таъсир этмоқда.

      Тола
    тозалаш техника ва технологиясини такомиллаштириш, қўл ва машина ёрдамида
    терилаётган пахтадан “Олий” синфга мансуб толани ишлаб чиқарилишини кенгайтириш
    мақсадида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ томонидан илмий асосланган
    махаллийлаштирилган замонавий 5ВП русумли таккомиллаштирилган конструкцияли
    тола тозалагич яратилди, ишлаб чиқарилиб Сирдарё вилоятининг “Бахт пахта
    тозалаш” АЖ корхонасига тадбиқ этилди. Ишлаб чиқаришда олиб борилган синов-тадқиқот
    ишлари 5ВП тозалагичда толани тозалашда тозалагич самарадорлиги 31-34 % ни
    ташкил этди.

    5ВП русумли икки барабанли тола тозалагичнинг умумий кўриниши

      Ишлаб
    чиқарилаётган толанинг сифати яхшиланиб, 2018 йил пахта ҳосилидан “Олий” синфга
    мансуб толанинг ишлаб чиқарилиши  2017
    йил пахта ҳосилига қараганда 52,3 % га ортди. Толанинг сифат кўрсаткичи бўйича
    Бахт пахта тозалаш корхонаси 97,2 % ни ташкил этди. 5ВП тозалагичнинг самарали
    ишлаши, ишлаб чиқарилаётган толанинг “Олий” синфга мансуб миқдорининг ортиши
    ўрганган ҳолда ушбу жинлар мутассаддил ташкилотлар  аро комииссиядан ўтказилди ва ишлаб чиқаришга
    кенг жорий этишга тавсия берилди.

  • Иш унумдорлиги юқори бўлган махаллийлаштирилган замонавий аррали жин ишлаб чиқаришга жорий этилмоқда

    Бугунги кунда пахта тозалаш корхоналарида асосан 4ДП-130 ва 5ДП-130 русумли аррали жинлар ишлатилади. Ушбу жинлар кам иш унумдорлиги ва тозалаш самарадорлиги, кўп электр энергия сарфлашидек камчиликларга эга. Жинлар конструкциясининг мураккаблигидан уларни ишлатилишдаги мустаҳкамлиги 60-70 % нигина ташкил этади.

    Корхонанинг ишлаб чиқарилиш қувватини ошириш, энергия харажатларни тежаш, материал ва ишчи ресурслардан оқилона фойдаланиш, қўл ва машина ёрдамида терилаётган пахталарни жинлашда аррали жинларнинг иш унумдорлигини ва тозалаш самарадорлигини ошириш, жинларда автоматик бошқарув тизимни йўлга қўйиш мақсадида “ Пахтасаноат илмий маркази” АЖ томонидан илмий асосланган махаллийлаштирилган замонавий экспортбоп ресурстежамкор юқори иш унумдорлиги ва тозалаш самарадорлигига эга бўлган 90 аррали 8ДП-90 русумли аррали жин ишлаб чиқарилди ва Сирдарё вилоятининг “Бахт пахта тозалаш” корхонасига тадбиқ этилди.

    Аррали жин конструкциясига асосан автоматлаштирилган бошқарув тизим, толани самарали тозалайдиган такомиллаштирилган колосникли панжара ва спирал типдаги ҳаво камерага эга бўлганлиги учун  юқори ва паст навли пахтани жинлашда  ҳаво  сарфини  1,3 мартага тежаш билан, жиннинг иш унумдорлигини 25,4 % ва 16,8 % га, тозалаш самарадорлигини 25-32 % га ортишига эришилди. “Бахт пахта тозалаш” корхонасида 2018 йилнинг сентябр ойидан ишга туширилган жинлар технологик тизимидаги 3 дона 8ДП-90 русумли аррали жинларнинг самарали ишлаши ўрганган ҳолда ушбу жинлар мутассаддил ташкилотлар аро комииссиядан ўтказилди ва ишлаб чиқаришга кенг жорий этишга тавсия берилди.

  • Янги техника ва технологиялар ишлаб чиқаришга

    «Пахтасаноат
    илмий маркази» акциядорлик жамиятининг 
    мутахассислари томонидан тўғри оқимли бир барабанли тола тозалагичларни
    тозалаш самарадорлигини ошириш мақсадида унинг конструкциясини такомиллаштириш
    йўналишида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Жумладан, амалдаги 1ВПУ русумли
    тола тозалагични аррали цилиндрини бўйлама тебраниши ва титрашини камайтириш
    эвазига ўлик колосниклари билан аррали цилиндр оралиқ тирқишини талаб
    даражасида сақлаб, тозалаш самарадорлигини ошишини эътиборга олган ҳолда икки
    секцияли такомиллаштирилган тола тозалагич яратилди .

    Такомиллаштирилган
    тола тозалагичда  аррали  цилиндрнинг  
    массаси  ва таянч нуқталари
    орасидаги масофа икки бараварга  
    камайгани   ҳисобига  аррали бўйлама    тебраниши   
    ва  титраши  камаяди, 
    натижада улюк колосниклари   билан
    аррали    цилиндр  оралиқ тирқишини  талаб даражасида  сақланишига   
    эришилиб, тозалаш самарадорлигини ошиши таъминланади.

    Такомиллаштирилган
    тола тозалагични Андижон вилоятидаги Бўз пахта тозалаш корхонасининг жинлаш ва
    тола тозалаш технологик ускуналари тизимига ўрнатилиб, амалдаги 1ВПУ русумли
    тола тозалагичга таққосланиб, синов тажриба ишлари ўтказилди. Дастлабки синов
    натижаларига кўра такомиллаштирилган икки секцияли тола тозалагичнинг тозалаш
    самарадорлиги амалдаги тола тозалагичга нисбатан 14 фоизга юқори бўлганлигини
    кўрсатди. Хозирги кунда тажриба синов ишлари давом эттирилмоқда. Тажриба синов
    ишлари натижалари ижобий бўлган тақдирда такомиллаштирилган тола тозалагични
    бошқа пахта тозалаш корхоналарига ҳам жорий этиш режалаштирилган.

  • ИИЧ-1,9 русумли иссиқлик ишлаб чиқаргичини хавфсиз ишлатиш учун кўрсатмалар

    Маълумки, барча пахта тозалаш корхоналарида пахтани қуритиш мақсадида ИИЧ-1,9 русумли иссиқлик ишлаб чиқаргичлари ва 2СБ-10 русумли қуритгичлардан фойдаланилади. Бу ускуналардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш учун қуйидагиларни доимо ёдда тутиб, бу талабларни бажарилишига эътибор қаратилиши керак.

    Иссиқлик ишлаб чиқаргичини ишга туширишга тайёрлашда қуйидагилар бажарилиши зарур:
    – иссиқлик ишлаб чиқаргичи умумий ҳолатини кўриб чиқиб, созловчи мосламалар, тутун сўргич ғилдирагининг ҳаракатланиши, маҳкамлаш болтларини бўшамаганлиги ва бошқа ёрдамчи қисмларни бутлигига алоҳида эътибор бериш;
    – табиий газ узатгичлар бутлигига, уларда талаб этилган босим борлигига, қувурларда газ чиқиш ҳолатлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиш;
    – тутун сўргич ва иссиқ ҳаво ўтказгичларини ишга туширишга тайёрлигини текшириш;
    – назорат-ўлчов асбоблари борлиги, бутунлиги ва яроқлигини текшириш.
    Иссиқлик ишлаб чиқаргичи қуйидаги тартибда ишга туширилади:
    – тутун сўргич йўналтирувчи аппарати ва ёқиш қувуридаги қопқоқ ёпилади, қуритгичга ҳаво элтувчи қувур қопқоғи очилади;
    – тутун сўргич юргизилади, йўналтирувчи аппарат оҳиста очилади ва шу ҳолатда тизим 10 дақиқа давомида ҳаво оқими билан тозаланади;
    – кейин қуритгичга ҳаво элтувчи қувур қопқоғи ёпилади, тутун сўргичнинг йўналтирувчи аппарати оҳиста сийракланиш 15 мм сув уст. кўрсатгунича ёпилади, табиий газ вентили очилади;
    – машъал ёқилади ва ёндириш камерасига киритилади, камерада аланга ёнади ва натижада камеранинг устки қисмида пастга ҳаракатланувчи ва айланувчи аланга ҳосил бўлади. Пастки қувурдан чиқаётган аралашма билан қўшилиб аланга оқими тезлигини оширади ва ёниш жараёнини тўла тугаллаш учун етарли кислород олади.
    – ҳаво ўтказиш қувури ва аралаштириш камераси қопқоқлари ёрдамида ёниш жараёни ва қуритиш агенти кўрсаткичлари (сарфи, ҳарорати) ростланади.

    Бунда табиий газни ёқиш жараёни узатилаётган қуритиш агентининг керакли ҳарорати ва миқдори бўйича унинг сарфини ўзгартириш йўли билан ростланади (қуритиш агенти ҳароратини назорат қилиш учун 1 УКТ русумли қурилма ишлатилади). Ёнилғининг сарфи табиий газ қувуридаги вентилни очиш билан кўпаяди ва аксинча. Қуритиш агенти ҳароратини ошириш зарур бўлганда олдин табиий газ узатиш оширилади ва кейин уни ёқишга ҳаво кўпайтирилади, ҳароратни пасайтириш учун – олдин ҳаво, кейин табиий газни узатиш камайтирилади. Иссиқлик ишлаб чиқаргичида аланга оч-сомон рангда бўлиб, бир текис ёнишига эришилса, камерадаги табиий газни тўлиқ ёниши бажарилаётганини билдиради.

    Камерада аланга ўчиб қолганда иссиқлик ишлаб чиқаргичини 5 дақиқа давомида шамоллатиш зарур, бунда табиий газни вентили ёпилиб, газ узатиш тўхтатилади ва тутун сўргич йўналтирувчи аппарати тўла очилади.
    Қуритиш мажмуасидан фойдаланишга алоқадор бўлган ҳамма ишчилар ва қуритгичларни иссиқлик билан таъминлаш бўлинмасига янги қабул қилинаётганлар хавфсизлик техникаси бўйича кўрсатма олишлари шарт.

    Ёқиш бўлими бўйича жавобгар шахслар ва смена усталари ишчилар бут ускуналардан фойдаланишларини ва хавфсизлик техникаси йўриқномалари талабларини бажаришларини доимий кузатишлари лозим.
    Ёқиш бўлимида иссиқлик ишлаб чиқаргичлари билан ишлашга 18 ёшга тўлмаган ўсмирлар қўйилмайди.

    Тутун сўргич йўналтирувчи аппарати носозлигида, ёруғлик йўқлигида ёки хоналар етарли ёритилмаганида иссиқлик ишлаб чиқаргичларини ишлатиш тавсия қилинмайди.
    Иссиқлик ишлаб чиқаргичларини ишга туширишдан олдин ёқиш хонасини, иссиқлик ишлаб чиқаргичи камераларини ва иссиқ ҳаво ўтиш трактини шамоллатиш зарур.
    Қуритгичларга иссиқ ҳаво етказиш қувурлари зичланган ва базальт толаси билан ўралган бўлиши шарт.

    Ишлаб турган ИИЧ-1,9 русумли иссиқлик ишлаб чиқаргичини қаровсиз қолдириш таъқиқланади.