“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ малака ошириш курсларида 2018 йилнинг март-апрель ойларида навбатдаги ўқув машғулотлари “Пахта толасини сифатини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” йўналиши бўйича ўтказилмоқда.
Бу курсларда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларининг “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги пахта тозалаш корхоналари ва “Ҳудудий пахта терминаллари” МЧЖларининг мутахассислари ўз малакаларини оширмоқдалар.