“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти “Ўзпахтасаноат” АЖ ташкилий тузилмаси таркибига киради ҳамда пахта хомашёсини дастлабки ишлаш бўйича соҳанинг бош илмий – тадқиқот маркази ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3559 сонли қарори билан Илмий марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
– соҳа ривожланишининг долзарб илмий вазифаларини ҳал этиш ва республика пахта тозалаш сохасидаги ягона давлат илмий-техникавий сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
– пахтани дастлабки қайта ишлаш ва уруғлик чигитни тайёрлашни такомиллаштириш доирасида илмий-техникавий ва инновацион фаолиятни амалга ошириш;
– илмий, лойиҳа, машинасозлик, таълим ташкилотлари томонидан республикада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини мувофиқлаштириш;
– илмий, лойиҳа, машинасозлик, таълим ташкилотлари томонидан республикада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини мувофиқилғор хорижий илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда технологияларнинг инновация ва трансфер марказларини яратиш, хорижий ҳамкорлар билан инновациои техника ва приборларни ўзлаштириш бўйича ўзаро ишларни кенгайтириш;
– тармоқ корхоналари фаолиятини регламентлаштирувчи меъёрий-техник, инструктив ва ташкилий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
– янги маҳаллий илмий, юқори унумли ва рақобатбардош технологик асбоб-ускуналарни, илмий изланишлардан то якунланган илмий-техник маҳсулотгача бўлган тўлиқ инновацион даврни яратиш ва пахта тозалаш соҳасига жорий этиш доирасида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш;
– тегишли ўқув курслари ва семинарларни ташкил этиш орқали кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
Илмий ишланмаларни синаш ва жорий этиш бўйича ишлар Илмий марказнинг Боғдод, Бўка, Жондор, Қўшкўпир ва Хайробод тажриба-экспериментал пахта тозалаш корхоналарида амалга оширилади.
Марказ базасида Илмий кенгаш ва “Пахта” Техник қўмитаси фаолият юритади, сохавий илмий техник материалларни чоп этиш учун полиграфик бўлинма ишлаб турибди. Барча пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлаш пунктлари пахта хом ашёсининг ташқи кўриниш стандарт намуналари ҳамда лаборатория асбобларини аттестациялаш учун ҳам стандарт намуналари таркиби ва хусусиятлари билан таъминланади.
Илмий-таълим комплекси малака ошириш марказидан иборат бўлиб, унда йилига соҳанинг 1000 дан ортиқ мутахассислари тизимли равишда қайта тайёрланмоқда ва малакалари оширилмоқда.
Тинловчилар ва шаҳар меҳмонлари учун Илмий марказ таркибидаги 124 ўринли шинам 3 юлдузли меҳмонхона фаолият юритиб келмоқда
Сўнгги йилларда Илмий Марказ томонидан соҳа корхоналари учун амалий манфаатли бўлган бир қатор янги, оригинал ишланмалар яратилди. Улар пахтани дастлабки ишлаш технологиясига туб ўзгаришлар киритиш билан бирга пахта тозалаш соҳаси корхоналари учун амалий қизиқиш ўйғотмокда.
Истиқболли ишланмаларга пахтани қуритиш, тозалаш ва иссиқлик билан таминлаш ускуналари комплекси киради. Пахтани жинлаш, чигитларни линтерлаш ва линтни тозалаш комплексини автоматик бошқариш тизими орқали такомиллаштириш давомида яхши натижалар олинди. Лаборатория асбоблари базаси, булар қаторида пахта маҳсулотларинг навини, ифлослиги ва намлигини, микронейр кўрсаткичи, ҳамда чигитларнинг тукдорлигини аниқлайдиган приборлар янгиланмокда.