“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ нинг малака ошириш марказида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси таркибидаги корхоналар мутахассисларининг навбатдаги ўқуви бошланди. Унда соҳа тизимидаги акциядорлик жамиятлар, ҳудудий филиаллар, пахта тозалаш ва ёғ-экстракция корхоналари, ҳудудий пахта терминалларининг ижро интизомига маъсул ходимлари қатнашмоқдалар.
Тингловчилар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича харакатлар стратегияси ва Ижро интизомини мустаҳкамланиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги 2881-сонли қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, хужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлашнинг меъёрий-хуқуқий асосларини, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва бошқа масалаларни ўрганадилар ҳамда бу масалалар бўйича ўтказиладиган амалий машғулотларда қатнашадилар.
Ўқиш жараёнлари билан бир қаторда тингловчилар улар учун тайёрланган маданий-маърифий тадбирларда ҳам иштирок этмоқдалар. Жумладан, 18 май куни улар Миллий театрда “Кеча ва кундуз” спектаклини тамоша қилдилар ва Амир темур музейи билан танишдилар.