Жорий йилнинг 12 декабрь куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқарув раиси А.Камалов Ўзбекистонга ташриф буюрган Пахта бўйича Халқаро консультатив қўмита (ПХКҚ) ижрочи директори Жози Сетте билан учрашди.
Учрашувда Пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитанинг Бозор таҳлиллари бўйича директори Андрей Гитчунс ҳам иштирок этди.
Мулоқотда 2017 йили Тошкентда ўтказилиши белгиланган Пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитанинг 76-ялпи мажлисининг ташкилий-техник ва бошқа муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.