Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 76-ялпи йиғилиши

0
2676

2017 йилнинг 25 октябрь куни Тошкент шаҳрида Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 76-ялпи йиғилиши ўз ишини давом эттирди. Йиғилишда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директори, техника фанлари доктори Р.А.Гуляев раислик қилди.

Пахта корпорациясининг бош директори Себастьян Барбоса(Бразилия), пахта тадқиқотчиси Мишель Фок(Франция), BCI дастурининг ижрочи директори Алан Макклэй(АҚШ), пахта хўжалигини ривожлантириш ташкилотининг бошқарувчи директори Джолли Сабуне(Уганда), компания директори Дирен Сетч(Ҳиндистон), пахта бўйича етакчи иқтисодчи Джеймс Джонсон(АҚШ) ва инспекция компаниясининг директори Питер Вэкфильд(Хитой) ушбу йиғилишда маъруза қилдилар.

26 октябрь куни Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 76-ялпи йиғилиши ўз ишини давом эттиради.

DSC04465

 

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014