2017 йилнинг 27 октябрь куни Тошкент шаҳрида пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 76-ялпи йиғилиши ўз ишини якунлади.
Йиғилишда пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 76-ялпи йиғилиши баёноти қабул қилинди.
Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 77-ялпи йиғилиши 2017 йилнинг декабрь ойида Кот-д’Ивуарда ўтказилиши эълон қилинди.
Йиғилиш қатнашчилари 28 октябрь куни Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарларига техник турга қатнашиш учун жўнаб кетадилар.