Пахта тозалаш соҳасига оид янги патентлар

0
2778

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида  тўқимачилик саноати, ип йигириш саноат тармоғида юмшатиш-титиш агрегати технологик ускуналари занжирида, шунингдек, толали чиқиндиларни қайта ишлашга оид ишлаб чиқаришда фойдаланишга мўлжалланган толали материаллар чиқиндиларини регенерациялаш машинасига ҳамда пахта толасининг табиий сифатини сақлаш, арралар, валлар, колосниклар ишлаш муддатини бир неча баробарга ошириш, валлар ейилиши олдини олиш ва энергия сарфини камайтириш ва иш унумдорлигини ошириш учун ишлатиладиган жин машинасининг фойдали моделига тегишли патентлар олинди.

Шунингдек, пахта тозалаш саноатида тиқин ҳолатларнинг олдини олиш, жин унумдорлигини ошириш, тола сифатини яхшилашда фойдаланишга мўлжалланган аррали жиннинг ишчи камерасини тайёрлаган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Сифат” Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказига ҳам патент берилди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014