Фойдали моделга патент берилди

0
716

“Paxtasanoat ilmiy markazi”АЖ олимларига Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан қуйидаги фойдали моделларга патентлар берилди.

FAP 01610  “Пахта хом-ашёсидан ғарам қилиш усули” фойдали модели қишлоқ хўжалигида, пахтани қайта ишлаш саноатида, пахта-хом ашёсини пахта тайёрлаш пунктлари ва пахта тозалаш заводларида сақлашда ишлатилади. Ихтиро узоқ муддат сақланаётган  пахта хом-ашёси толалари табиий хоссаларининг сақланишини оширади ва  эксплуатация харажатларини камайтиради.

FAP 01616 «Пахта қабул қилиш ва узатиш ускунаси» фойдали модели қишлоқ хўжалиги машинасозлигида фойдаланилади. Ускуна  олдиндан пахта хом ашёсини ифлос аралашмалардан тозалаш ҳисобига пахтани ғарамларда сақлаш сифати ва давомийлигини яхшилайди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014