Ҳурматли акциядорлар!
«Paxtasanoat Ilmiy Markazi» AЖ акциядорларнинг умумий йиғилиши 2017 йил
14 март куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси, 8 уйда бўлиб ўтади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9.00 да бошланади.
Акциядорлар умумий йиғилиши соат 10. 00 да бошланади.
КУН ТАРТИБИ
1. Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
2. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик йили якунлари ва бизнес-режасининг бажарилиши тўғрисида жамият бош директорининг ҳисоботини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик балансини, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.
5. «Paxtasanoat Ilmiy Markazi» AЖ нинг 2016 йилги фаолияти бўйича ташқи аудиторлик текшируви хулосаси ва ҳисоботини тасдиқлаш.
6. Жамият томонидан 2016 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш.
7. Жамиятнинг 2017 йил учун ишлаб чиқилган бизнес-режасини тасдиқлаш.
8. Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
9. Бош директор билан меҳнат шартномасини бир йилга узайтириш (тасдиқлаш, бекор қилиш).
10. «Paxtasanoat Ilmiy Markazi» AЖ Кузатув кенгаши янги таркибини сайлаш.
11. «Paxtasanoat Ilmiy Markazi» AЖ тафтиш комиссияси янги таркибини сайлаш.
Барча акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат олишлари лозим. Рўйхатга олиш реестри соат 10-00 да тугатилади.
Мурожаат учун тел: 256-04-21, 256-39-30
Кузатув Кенгаши