2017 йилнинг 3 май куни Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар залларида Республика соҳавий саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси таркибидаги «Ўзпахтасаноат», «Ўзпахтаёғ», «Ўзпахтаэкспорт», «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамиятлари ва уларнинг ҳамкор ташкилотлари ўз экспозициялари билан иштирок этмоқдалар. Махсус жиҳозланган экспозицияда ушбу корхоналарда ишлаб чиқарилаётган, ишлаб чиқаришга жорий этилаётган маҳсулотларнинг ҳамда маҳаллийлаштириш дастури доирасида импорт қилиб келинаётган маҳсулотларнинг республикамиз корхоналарида ишлаб чиқарилишига таклиф этилаётган намуналари намойиш қилинмоқда. 5 май кунигача давом этадиган тадбирларда соҳа корхоналарининг эҳтиёжлари учун керак бўлган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, зарурий анжомлар ва ашёларни харид қилиш бўйича тегишли шартномалар тузилиши режалаштирилган.