2017 йилнинг 10-12 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида X – Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси бўлиб ўтди.
“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясининг экспозициясида ремпублика пахта тозалаш соҳаси корхоналарида жорий этишга таклиф этилаётган инновацион ишланмалар тафсифи ва тасвирлари баён қилинди ҳамда намуналари намойиш этилди. Шунингдек соҳа эҳтиёжи бўлиб, келажакда ишлаб чиқариш учун керак бўладиган асбоб-ускуналар, технологиялар тўғрисида маълумотлар ярмарка иштирокчиларига тақдим этилди.
Ярмарка давомида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича хамкор ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузилди.