Самарали тавсиялар

0
2296

“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг уруғлик чигит тайёрлаш лабораторияси мудири,  техника фанлари номзоди В.Г.Ракипов раҳбарлигида “Чигит  туксизлантириш машиналарининг аррали ва металл чўткали цилиндрлари, перфорцияланган сеткалари  сарфини режалаштириш бўйича  тавсиялар” (ПДИ  65-2017) ишлаб чиқилди.

Ушбу тавсиялар “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги ихтисослаштирилган уруғлик чигит тайёрлаш цехларида чигит туксизлантириш машиналарининг аррали ва металл чўткали цилиндрлари ҳамда перфорацияланган сеткалари сарфини режалаштиришни тартибга келтиришга мўлжалланган.

Тавсияларда туксизлантириш машиналарининг аррали, металл чўткали цилиндрлари ва сеткалари сарфи меьёрлари ҳисобланиб берилган.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014