Шрот ва шелуха махсулотларини махсус қопларда қадоқлаш орқали корхонанинг ишлаб чиқариш суръатини ошириш давр талаби

0
4782

Хозирги пайтда ёғ-мой корхоналарида ишлаб чиқарилаётган шрот ва шелуха маҳсулотлари асосан қадоқланмаган холда истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Истеъмолчиларга қулайлик яратиш, махсулот сифати ва миқдорига улар томонидан  турли эътирозларнинг олдини олиш, ҳамда корхонанинг ишлаб чиқариш суръатини ошириш мақсадида шрот ва шелуха маҳсулотларини махсус қопларда қадоқлаб ахолига сотиш мақсадга мувофиқ бўлади.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ мутахасислари  “Ўзпахтаёғ” АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган пахта шроти ва шелуха махсулотларини қадоқлаш бўйича қуйидаги таклифларни билдиради.

Пахта шротини полиэтилен қопларда қоплаш технологик схемаси ва унга кетадиган сарф харажатлар рўйхати иловада келтирилган.

Иловадан кўриниб турибдики, ушбу технологик линияни жорий қилиш учун асосан хажмли тарози (объемной весы) ва шрот солинган қопни тикиш машинаси сотиб олинса, қолган ишларни корхонанинг ўзида тайёрлаш имконияти мавжуд.

Корхона томонидан қадоқланмаган 1 тонна пахта шроти бугунги кунда бошланғич  нархи 976878 сўм (ҚҚС билан)  биржа савдоларига қўйилмоқда. Ушбу махсулотни 40 кг ли полиэтилен қопларда қоплаб бир тоннасининг бошланғич нархи 1040314 сўм (ҚҚС билан)  биржа савдоларига қўйилишини  инобатга олсак, корхона камида хар бир тонна қопланган шрот махсулотини сотишдан  66603,74 сўм қўшимча доромад олади.

Полиэтилен қопларда қадоқланган шрот махсулотлари узоқ муддат сифатини йўқотмайди, уни транспортда ташиш, сақлаш ва ахолига етказиб бериш хеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Энг асосийси корхона томонидан ишлаб чиқарилган ушбу махсулотнинг сифати ва миқдори ишлаб чиқарувчи томонидан кафолатланади, истеъмолчилар томонидан хеч қандай эътирозлар бўлмайди. Ушбу технологияни жорий этилиши натижасида, корхонада қўшимча (хар сменада 12 кишидан жами)                   36 кишилик  янги иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд бўлади.

Худди шунингдек 1 тонна пахта шелухаси бугунги кунда 483858 сўмга (ҚҚС билан) сотилади. Ушбу махсулот 40-50 кг ли махсус қопларда қопланиб сотилса, корхона томонидан хар бир тонна кадокланган шелуха махсулоти учун  камида 50-60 минг сўм қўшимча даромад қилиниши мумкин.

Республикамиз бўйича хар йили истеъмол моллари ишлаб чиқариш суръатини камида 8 % га ошириш истиқбол режаси белгилаб келинмоқда. Ёғ–мой корхоналари ўзларида ишлаб чиқарилаётган шрот ва шелуха махсулотларини махсус копларда қадоқлаш орқали ушбу кўрсаткичнинг бир қисмига эришиши мумкин. Жумладан йилига 100 минг тонна техник чигитни қайта ишлайдиган корхонада 45 минг тонна шрот ва 32 минг тонна шелуха махсулотлари ишлаб чиқарадиган бўлса, шунинг 50 % ни қадоқлаш орқали йилига (23000 тн*66000 сўм) – 1518 млн. сўмлик полиэтилен қопларда 40 кг лик шрот махсулоти ва (16000 тн * 60000 сўм)  – 960 млн. сўмлик қопланган шелуха махсулотидан, жами 2.478 млн. сўмлик корхона қўшимча даромад қилиши мумкин. Ўртача 1 йилда 100 милиард сўмлик махсулот ишлаб чиқарадиган корхона 50 фоиз шрот ва шелуха махсулотларини қадоқлаш орқали  2,5% га ишлаб чиқариш суръатини ошириш имкониятига эга булади.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ мутахасислари  “Ўзпахтаёғ” АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган пахта шроти ва шелуха махсулотларини махсус қопларда қадоқлаш бўйича амалий ёрдам беришга тайёр эканлигини маълумот учун билдирамиз.

Шрот1

шрот

 

 

 

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014