Чигитли пахта сепаратори
“INDUSTRIAL TECHNOLOGICAL LINES” маъсулияти чекланган жамияти ходимлари чигитли пахта сепараторини ихтиро қилдилар.
Ушбу ихтиро тўқимачилик саноати, чигитли пахтага дастлабки ишлов бериш учун мўлжалланган бўлиб, сепаратор ишининг ишончилиги ва меҳнат унумдорлигини оширади. Чигитли пахта сепаратори тармоқланган кириш қувурига эга бўлган тақсимловчи камерадан таркиб топган бўлиб, тақсимловчи камера ўзининг устки қисмига уланган пневмо узатма билан ҳамда тармоқланган кириш қувурилан кенгайиб кетган ва ўзининг пастки қисмига уланган толали узатма билан таъминланган, пневмо узатма тангенциал равишда сепарацион камерага уланган, толали узатма еса тангенциал равишда сепарацион камерага уланган, толали узатма эса тангенциал равишда сепарацион шахтага уланган, сепарацион камерада тармоқланган кириш қувури олдида тўрсимон юзаўрнатилган, сепарацион камеранинг пастки қисмида вакуум-клапан монтаж қилинган.
Муалифлар – Хoджиев Муксин, Гаибназаров Эгамназар, Хакимов Шеркул, Саримсаков Олимжон ва Ахматов Нозимжонга – ушбу фойдали модел учун №FAP 01142 рақамли патент берилди.
Аррали тола ажратгичнинг колосникли панжараси
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари аррали тола ажратгичнинг колосникли панжарасини яратдилар. Аррали тола ажратгичнинг колосникли панжараси арра тишларининг едирилишини ва толаларнинг шикастланишини камайтиради. Ушбу фойдали модел аррали тола ажратгичнинг колосникли панжараси пастки ва устки бруслардан иборат бўлиб, уларга колосниклар ўрнатилган, бунда у колосниклар эластик қистирма ва эластик втулка орқали винт воситасида маҳкамланади.
Ҳаммуалифлар – Сафоев Абдухалил, Нарматов Элмурод, Ражабов Ибрат ва Аташев Музаффарга ушбу фойдали модел учун №FAP 01111 рақамли патент берилди.
Ўзбекистонда янги пахта териш аппарати яратилади
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ходимлари вертикал-шпинделли пахта териш аппаратини таклиф этдилар.
Таклиф этилган аппарат қишлоқ хўжалиги машинасозлигида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси янада юқорироқ агротехник кўрсаткичларга эга бўлган самарали пахта териш аппаратини яратишдан иборат.
Муаллифлар ушбу таклифга патент олиш учун № IAP 2014 0076 рақамли талабнома топширдилар.