“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ 2017 йил якуни бўйича Ҳалқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) ҳамда Миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари (МБҲС) асосида ташқи аудиторлик текшируви ўтказиш учун танлов эълон қилмоқда.
Танловда иштирок этадиган аудиторлик ташкилотларига қуйидаги талаблар қўйилади:
-Миллий сертификатлаш тизимига мувофиқ юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлиши;
-Халқаро молиявий ҳисобдорлик стандартлари (аудит, ҳисоботлар ХМҲСга мувофиқлиги) бўйича йирик Ўзбекистон ва халқаро компанияларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ амалий тажрибага эга бўлиши;
-Таркибида ХМҲС ва ХАС соҳасида зарурий бухгалтерлик (аудиторлик) малакага эга бўлган ҳамда халқаро миқёсда эътироф этилган сертификатларга (АССА, DipIFR,СРА, CIPA) ва камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар фаолият юритадиган бўлиши шарт.
Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:
-аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси;
-аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумот;
-иштирокчининг танловда қатнашиши бўйича таклифи ва аудиторлик текширув ўтказишнинг дастлабки қиймати;
-аудиторнинг малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатлар нусхалари;
-аудиторлик ташкилотининг энг йирик мижозлари рўйхати ва соҳада тегишли иш тажрибаси;
-суғурта полисининг нусхаси;
Танловда қатнашиш учун тижорат таклифлари ушбу эълон чоп этилгандан 10 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда қабул қилинади:
Ўзбекистон Республикаси, 100070, Тошкент ш., Ш. Руставели кўч., 8-а уй.