“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг техник чигитни қайтаишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш лабораторияси мутахассислари томонидан ёғ-мой акциядорлик жамиятларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни қайта ишлашни такомиллаштириш орқаликорхона рентабеллигини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди.
Улар жумласида, ишлаб чиқарилаётган пахта шротинибиоқўшимчалар билан бойитиш ва тўла рационли гранулалаб қадоклаш, салат ёғи ва палметин ёғлари ишлаб чиқариш технологиясини тизимдаги корхоналарга ўрнатиш, пахта ёғини рафинация қилишга маҳаллийлаштириш Дастури асосида республикамизда қазиб олинаётган бентонитдан оқартирувчи тупроқ ишлаб чиқариш технологиясини жорий этиш, ўсимлик мойлари ва сариёғ қўшиб тайёрланадиган махсус ёғларни ишлаб чиқариш орқали, халқ истеъмолининг асоси бўлган сариёғмаҳсулотларининг ўрнини босадиган, махсус “спред ёғлар”и ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш ҳамда табиий, маҳаллий хом-ашёлар(ёғлар)дан инсон соғлигига зарар етказмайдиган, фойдали атир ва махсус турдаги суюқ совун маҳсулотлари ишлаб чиқариш юзасидан тавсиялар ўрин олган.
Уларни амалга оширилишинатижасида соҳанинг ёғ-мой корхоналарида қўшимча камида 2 минг кишилик иш ўрни ташкил этилиши ва 330 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти яратилиши кутилади.