Тола лотогининг йўналтирувчи элементларини қизитиш қурилмасига эга тола намлагичини яратиш бўйича тадқиқот натижалари

0
11571

Пахта толасининг ҳусусиятлари ҳақидаги ўрганувчи адабиётлар таҳлилидан келиб чиқиб, тола тойлари массасини самарали ортиши ва намликни реал бир текисда ошириш эҳтимолини юзага келтириш толани намлаш жараёнида уни қиздириш орқали амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида ишчи гипотеза илгари сурилди.

Гипотезанинг тўғрилигини текшириш мақсадида”Пахтасаноат илмий маркази” АЖда  т.ф.н. Р.Назиров рахбарлигида амалдаги намлаш усулларида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этувчи, толани самарали ва бутун ҳажми бўйича бир текис намликка тўйинишини таъминловчи толани пресслашдан аввал намлашнинг янги усули ва уни амалга оширувчи лаборатория стенди ишлаб чиқилди.

Толани намлаш лаборатория ўрнатмасида изланиш тажрибалари ўтказилди. Унинг асосий конструктив ва техник-ишлаб чиқариш кўрсаткичлари: – толани самарали ва бутун ҳажми бўйича бир текис намликка тўйиниши, тола бўйича иш унумдорлиги 3 тонна/соат гача, толани намланиш даражаси- 1,5-2,0 % гачани ташкил этди.

Толани пресслашдан олдин намлаш усули ва уни амалга оширувчи ускунанинг самараси намлаш даражаси ва толани бутун ҳажми бўйича бир текисда намликка тўйиниши билан аниқланади. Ушбу намлаш ускунаси пахта тозалаш заводларининг технологик тизимида толани пресслашдан олдин намлашда қўлланилиши мумкин.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014