Уруғлик чигитларнинг селекцион навига қараб уларнинг геометрик ўлчамлари ва массаси ҳам ҳар хил бўлади. Шунинг учун туксизлантирилган уруғлик чигит тайёрлаш цехларидаги чигит калибрлаш машиналарининг сетка тешик ўлчамларини ҳар бир нав учун шундай танлаш керакки саралашда 1000 дона чигит массасига 3-4 граммгача қўшилсин. Бу ишларни машинанинг ўзида бажариш осон кечмайди. Саралаш машинаси сеткаларини тез ва осон танланиши учун лаборатория қурилмаси жорий этилиши керак. Кичик холатдаги лаборатория саралаш қурилмасида олдин саралаб сетка тешик ўлчамларини танланади ва калибрлаш машинасига танланган ўлчамдаги сеткани ўрнатиб ишлатилади.
Ушбу лаборатория саралаш стендини цехларга тадбиқ қилинишидан калибрлаш машина сетка ўлчамларини тез ва тўғри танланишига ва саралаш сифатини ошишига, чигитларнинг ўлчами бўйича бир текислигини 95 фоизгача кўтарилишига эришишимиз мумкин. Лаборатория қурилмаси 1-расмда келтирилган.
Лаборатория қурилмаси
(Умумий кўриниши)