“Ўзпахтасаноат” уюшмаси тизимидаги тукли уруғлик чигит тайёрлаш цехларига Испаниянинг «Юбус» фирмасининг I-JS-8/L русумли тукли чигит дорилаш машиналари ўрнатилган бўлиб, ҳозирги кунда уларнинг ишлаш давомида бир қанча камчиликлар кўрилди. Бу машиналарнинг чигит дозаторини иш принципи чигитни порция хисобида ташлашдан ва унинг миқдорига нисбатан суспензия узатилишидан иборат. Чигит дозаторидан тушаётган чигитлар тўп-тўп холатда тарновга ташланади, чигит ташланганида суспензия чигит устига сепилади.
1-расм. Дори суюқлигини меъёрий сарфини чигит дозатор унумдорлигига мослаштирувчи қурилма.
1-Чигит бункери; 2- Дори суюқлигини тайёрлаш баки; 3- Суюқликни стабиллаштирувчи мослама; 4- Чигит дозатори; 5- Ростловчи мослама; 6- Форсунка; 7- Чигит узатиш тарнови.
Тукли чигитларнинг хусусияти шундайки, ундаги туклилик суспензияни ўзига тез шимади ва шимилган жойда кўп дори қолдиғи хосил бўлиб, дорилаш текислиги бузилади. Шунинг учун тукли чигитни дорилашга узатиш, тарнов бўйича бир текис ва узлуксиз бўлиши таъминланиши керак. Бундай холатда дори суспензиясининг бир хилда чигитга тегишига ва меъёрда аралаштирилишига эришамиз.
Дори суюқлигини меъёрий сарфини чигит дозатор унумдорлигига мослаштирувчи, соатига 4 тонна иш унумдорлигигача ишловчи қурилма ишлаб чиқилган (1-2 расмлар).
Қурилма чигит дозатор қисмидан, дори суюқлигини мослаштирувчи тизим, суюқликни стабиллаштирувчи мослама ва дори суюқлигини тайёрлаш бакидан иборат.
Қурилма қуйидагича ишлайди: Элеватор орқали тукли уруғлик чигит дорилаш машинасининг бункер 1га узатилади. Бункердан чигит дозатори 4 орқали 7 тарновга узатилади. Чигит дозатори юлдузчали цилиндрдан, ростловчи мослама 5 ва панжарали тароқли ростлаш механизмидан иборат.
Тарнов 7дан ўтаётган чигит оғирлиги билан тарновни босади ва босилган тарнов кранни очади ва шу тариқа суспензия ўтади. Узатилаётган суспензия меъёри дори сарфлаш баки 2 нинг сатхини ўзгаришида суюқлик босимини бир хилда ушлаб туриш учун стабиллаштирувчи мослама 3 ўрнатилган.
Краник очилиши билан суспензия тарнов 7 нинг тагига ўрнатилган икки дона форсунка 6 орқали чигитга сепилади. Иш жараёни шу тариқа узлуксиз давом этади.
2-расм.Дори суюқлигини меъёрий сарфини чигит дозатор унумдорлигига мослаштирувчи қурилма.
Ҳозирги кунда шогиртларим билан ушбу қурилмага мослаб чигитни суспензия билан аралаштирувчи қисмини тайёрланмоқда.
Қурилманинг ишлаб чиқаришга жорий этилишидан 14,8 млн.сўм атрофида иқтисодий самара кўришимиз мумкин.