Х – чи Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси тўғрисида.

0
2199

24 октябрдан  24 ноябрга  қадар Тошкент шаҳрида  “Ўзэкспомарказ” Миллий  Кўргазмалар Комплекси (МКК) да  Х – Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси тадбирлари бўлиб ўтди.

Ярмарка  иштирокчилари стендларида  саноатнинг барча соҳалари тақдим этилган бўлиб, маҳаллий корхоналар ишлаб чиқараётган  маҳсулот ва кўрсатаётган хизматларининг кенг номенклатураси  ҳамда  2017 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган истиқболли юқори технологик маҳсулотлар  намойиш  этилди. Мамлакатимизнинг саноат потенциали тақдимотлар давомида индустриямизнинг йирик илғор корхоналари билан бир қаторда  кооперацион алоқалар ва инвестицион ҳамкорликни  ўрнатиш, ривожлантириш ва мустаҳкамлаш соҳасида  истиқболли йўналишлар таклиф этаётган кичик ва ўрта бизнес   субъектлари  иштирокида намойиш этилди. Ушбу тадбирларда мамлакатимиздан жами бўлиб 2900 корхона ва ташкилот, фирма,  ўрта ва кичик бизнес субъектлари, ҳамда  30 хорижий мамлакатлардан 1100 нафар меҳмонлар  иштирок этишди.

Бўлиб ўтган тадбирларда  “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясининг таркибидаги корхоналар билан бир қаторда  пахтатозалаш ва ёғ-мой  ишлаб чиқариш соҳаси билан ҳамкорлик қилувчи  корхоналар ҳам  қатнашди. Холдинг компаниясининг стендларида ишлаб чиқарилаётган, ишлаб чиқарилиши  ўзлаштирилаётган ва ишлаб чиқарилиши кўзда тутилаётган,  ҳозирда эса импорт қилинаётган маҳсулотлар  намойиш этилди.

коо

Ярмарка давомида  “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясининг  корхоналар томонидан тайёр маҳсулот, келаси мавсумда зарур бўладиган бутловчи қисмлар, эҳтиёт қисмлар ва ашёларни етказиб бериш бўйича ўзаро манфаатли шартномалар тузилди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014